
Улуғбек Рашитов 2002 йил 23 март куни туғилган. Ёш спортчимиз 2018 йил Тунисда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган. Ўша йил Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида ўтган ўсмирлар Олимпия ўйинларида ҳамюртимиз кумуш медалга сазовор бўлган. 2019 йил ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин медаль қўлга киритиш баробарида мусобақанинг энг яхши спортчиси ҳам бўлган эди. Ҳозирда Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақага тайёрланмоқда.
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси Улуғбек Рашитовни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.