
Унда Ўзбекистон терма жамоаси 17 нафар таэквондочи билан иштирок этмоқда.
Мусобақанинг дастлабки кунида -63кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Улуғбек Рашитов барча рақибларни мағлуб этиб ОЛТИН МЕДАЛни қўлга киритди! Финалда ҳамюртимиз мезбон спортчи Хоқон Речберни таслим қилгани эътиборга молик. Ушбу ғалаба билан Улуғбек Рашитовни муборакбод этамиз!