График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Тошкент “Катта дубулға” турнирининг ташкилий муаммолари ўрганилди

« Back

Тошкент “Катта дубулға” турнирининг ташкилий муаммолари ўрганилди 18.02.2021 19:05

Ҳозирги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Халқаро дзюдо федерацияси мезбонларга мусобақани ташкил қилиш билан боғлиқ бир қатор жиддий талабларни қўйган. Бугун Миллий олимпия қўмитасида ана шундай ташкилий масалалар, ечимини кутаётган муаммолар ўрганилди.

 

Йиғилишни МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов олиб борди. Унда, шунингдек, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва Ўзбекистон дзюдо федерациясининг бошқа вакиллари ҳам иштирок этишди.

Халқаро федерация қўйган талабга кўра, делегатлар яшайдиган меҳмонхоналар бошқа меҳмонларни қабул қилмаслиги, ходимлари барча карантин талабларига мос равишда фаолият олиб бориши керак. Шунингдек, спортчиларнинг машғулот ўтказиши учун барча меҳмонхоналар зарур татами ва тренажёр заллари билан таъминланган бўлиши шарт. Азизжон Камилов йиғилишда мазкур масалаларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб, ушбу йўналишда шуғулланаётган ходимлардан ўз ишларига масъулият билан ёндашишларини сўраб қолди.

Йиғилишда мусобақанинг трансляция жараёнини ташкил қилиш, маҳаллий ОАВ учун матбуот анжумани ўтказиш, транспорт таъминоти, турнирда курашадиган спортчиларимизнинг тайёргарлиги каби йўналишларда ҳам тегишли топшириқлар берилди.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1