График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Тошкент “Катта дубулға” турниридан олдин дзюдочиларимизнинг рейтингига назар ташлаймиз

« Back

Тошкент “Катта дубулға” турниридан олдин дзюдочиларимизнинг рейтингига назар ташлаймиз 25.02.2021 13:25

Кутилганидек, Исроилдаги турнир ғолиби Шарофиддин Болтабоев -81 кг вазн тоифасида тўққизинчи ўринга кўтарилиб олди. Мусобақадан сўнг айрим вазн тоифасида етакчилар ўзгаришини ҳам учратиш мумкин. Қизларимиз сўнгги мусобақалардаги омадсизлик сабаб лицензион ҳудудда “илиниб” туришибди. Ҳамюртларимизга яқинлашиб келаётган Тошкент “Катта дубулға” мусобақасида ўз ғалабалари билан рейтингда янада юқори ўринларга кириб олишларини тилаб қоламиз. Пойтахтимизда ўтадиган мусобақадан аввал ҳамюртларимиз қуйидаги рейтингда:

-60 кг:
1. Рюжу Нагаяма (Япония) – 6350 очко
4. Шарофиддин Лутфиллаев (Ўзбекистон) – 5243 (йўлланма зонасида)
23. Диёрбек Ўрозбоев – 2416 очко (йўлланма зонасида)
43. Кемран Нуриллаев – 1077 очко (йўлланма зонасида эмас)

-66 кг:
1. Мануэль Ломбардо (Италия) – 5598 очко
18. Сардор Нуруллаев – 2986 очко (йўлланма зонасида)
35. Шаҳрам Аҳадов – 1561 очко (йўлланма зонасида эмас)

-73 кг:
1. Соичи Хашимото (Япония) – 7639 очко
6. Ҳикматиллоҳ Тўраев – 4244 очко (йўлланма зонасида)

-81 кг:
1. Маттиас Кассе (Бельгия) – 7044 очко
9. Шарофиддин Болтабоев – 4181 (йўлланма зонасида)
24. Камолиддин Расулов – 2332 (йўлланма зонасида)

-90 кг:
1. Николоз Шеразадашвили (Испания) – 8311 очко
17. Давлат Бобонов – 3157 очко (йўлланма зонасида)

-100 кг:
1. Варлам Липартелиани (Грузия) – 6848 очко
15. Муҳаммадкарим Хуррамов – 3317 (йўлланма зонасида)

+100 кг:
1. Лукаш Крпалек (Чехия) – 6423 очко
16. Бекмурод Олтибоев – 3102 очко (йўлланма зонасида)
34. Алишер Юсупов – 1528 очко (йўлланма зонасида эмас)

Аёллар:
-52 кг:

1. Амандин Бушар (Франция) – 8955 очко
27. Диёра Келдиёрова – 2319 очко (қитъавий квота)

-70 кг:
1. Мариа Эве Гахе (Франция) – 6220 очко
30. Гулноза Матниязова – 2112 очко (қитъавий квота)

Эслатма!
– Юқорида фақат Олимпиада рейтинги келтириб ўтилган, жаҳон рейтинги эмас.
– Рейтингда етакчи ва унга энг яқин вакилларимиз кўрсатилган.
– Бир вазнда 2 ёки ундан ортиқ дзюдочи йўлланма зонасида бўлса, қайси спортчи Олимпиадага боришини МОҚ ва федерация танлайди.
– Олимпиада рейтингини йиғиш 2021 йилнинг 28 июнь санасида якунланади.


новости
01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1