
Якшанба спортни унутиш учун сабаб бўлолмайди. Тезда ўрнимиздан турамиз!
1. Чалқанча ётамиз, қўлларимизни бошимиз орқасига қўямиз. Энди тиззангизни эгиб, бир оёғингизни кўтаринг. Иккинчи томон билан ҳам худди шундай такрорлаймиз. 15 марта машқни такрорлаш керак.
2. Ётиш ҳолатида қоламиз, лекин озгина буриламиз. Ёнбошга оғиш машқини бошлаймиз. 10 марта такрорланг.
3. Биз яна тўғри ётамиз. Тос суягимизга таяниб, танамиз билан кўтарила бошлаймиз ва қўлларимизни оёқларимизга яқинлашамиз. Белингизни букмасликка ҳаракат қилинг. Тўғри бўлиши керак. 15 марта такрорланг.
4. Биз юзтубан (отжимание) ҳолатга ўтамиз. Қўлларни тўғри қилиб таянамиз. Оёқ тиззасини букиб, танага тортамиз, қўлни тирсакда эгиламиз. Ҳар икки томондан 10 марта такрорланг.
5. Ўрнимиздан туриб, жойида югуришни бошлаймиз. Бир вақтнинг ўзида табассум қиламиз! Кун бўйи табассум сизга ҳамроҳ бўлади!