График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Токио-2020 йўлланмалари, Куба билан йиғин, ЖЧ мезбонлиги ёхуд AIBA Президенти билан ўтган анжуман тафсилотлари

« Back

Токио-2020 йўлланмалари, Куба билан йиғин, ЖЧ мезбонлиги ёхуд AIBA Президенти билан ўтган анжуман тафсилотлари 02.04.2021 20:17

Бугун ушбу мартабали меҳмон иштирокида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида матбуот анжумани ташкил қилинди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, МОҚ раиси ўринбосари Азизжон Камилов, кенг спорт жамоатчилиги ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбир аввалида МОҚ раиси юртимизда Президентимиз бошчилигида соғлом турмуш тарзи ва боксни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтди.

“Ўзбекистон Халқаро ҳаваскорлар бокс ассоциациясининг энг фаол аъзоларидан ҳисобланади. Мамлакатимиз мустақил делегация сифатида 1993 йилдан эътиборан бокс бўйича ўтказилаётган Жаҳон чемпионатлари ва ёзги Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этиб келмоқда. Мамлакатимизда спортни ҳар томонлама ривожлантириш учун ҳукумат даражасида аҳамият берилмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, AIBA билан ҳамкорлигимиз нишонаси сифатида Тошкентда бокс бўйича мураббий ва ҳакамларни тайёрловчи академия ташкил этиш таклифини илгари сурмоқчиман. Ишонамизки, бундай марказнинг очилиши нафақат юртимиз, балки Осиё учун бокс ривожига янада катта туртки бўлади”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Шунингдек, AIBA президенти Умар Кремлёв ҳам мамлакатимиз билан йўлга қўйилаётган алоқалар, ўзбек боксининг ривожи ҳақида гапириб ўтди:

“Ташрифим давомида кеча Самарқандда, бугун Тошкентда бўлиб турибман. Мамлакатингизнинг ҳар томонлама жадал суратларда ривожланишида Ўзбекистон ҳукуматининг улкан эътибори турибди. Тан олиб айтаманки, Ўзбекистон бокси ривожланиш борасида дунёда биринчи ўринда. Буларнинг бари мамлакатда соғлом турмуш тарзи ва бокснинг ривожига қаратилаётган эътибор самарасидир. Шуни мамнуният билан эълон қилмоқчиманки, AIBA 2023 йил эркаклар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионати мезбонлигини Тошкентга ишониб топширади”.

Шундан сўнг Сакен Полатов ҳам AIBA билан истиқблдаги ҳамкорлик, режалар хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Тадбир давомида Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг маслаҳатчиси Малик Бабаев жаҳон чемпионати мезбонлиги ҳақида тақдимот ўтказди. Унга кўра, мусобақага “Ҳумо арена” мезбонлик қилади. “Универсал” спорт саройи эса иштирокчилар учун машғулот майдони вазифасини ўтаб беради. Шунингдек, кўп сонли меҳмонлар учун юртимизнинг қадимий масканлари бўйлаб экскурсиялар ташкил этилади.

Шундан сўнг расмийлар журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

“Тошкентдаги жаҳон чемпионати Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун лицензион характерга эга эмас. Бу борада алоҳида лицензион мусобақа ташкил қилинади. Жаҳон чемпионатида иштирок этишнинг ҳам ўзига яраша талаблари бўлади. Ҳар бир қитъада олтин, кумуш ва бронза тоифаларидаги мусобақалар ташкил қилиниб, уларда ғалаба қозонган боксчиларгина жаҳон чемпионатида рингга кўтарилиши мумкин бўлади. 2022 йилдан Жаҳон кубогини тиклаймиз. Россияда ўтадиган мусобақа терма жамоалар миқёсида ташкил қилинади. Шуни аниқ айтишим мумкинки, бу йил Сербияда ўтадиган жаҳон чемпионати Сизлар учун қийин бўлади. Боиси бутун дунё ўзбек боксчиларини мағлуб этиш бўйича ишламоқда (кулади)”, – деди Умар Кремлёв.

Анжуман давомида Сакен Полатов Токио Олимпиадасига олиб борилаётган тайёргарлик бўйича гапирди:

“Шу ўринда бир хушхабарни айтмоқчиманки, жамоамиз рейтинг бўйича Токио Олимпиадасига яна 4 та йўлланмага эга бўлди. Эркаклар ўртасида -75 кг вазнда Фанат Қаҳрамонов, -81 кгда Дилшод Рўзметов, шунингдек, ўз вазн тоифаларида юқори поғонада турган яна 2 нафар қизимиз Токио Олимпиадасида иштирок этишади. 3 апрель жангини ўтказиб олганимиздан сўнг Санкт-Петербургдаги мусобақа, кейин Ҳиндистондаги Осиё чемпионатида иштирок этамиз. Шундан сўнг жамоа фақат Токио Олимпиадасига тайёрланади. Мураббийларимиз билан ишлаб чиқилган режага кўра, даставвал, Тошкентда Куба термаси билан йиғин ўтказиш белгиланган. Сўнгги тайёргарлик эса Японияда бўлади. Албатта, бари эпидемиологик вазиятга ҳам боғлиқ”.

Шу тариқа матбуот анжумани ўз якунига етди. Тадбир якунида МОҚ раиси ОАВ ходимлари билан суҳбатлашиб, барчани соғлом турмуш тарзи тарғиботида фаол бўлишга чорлаб қолди.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1