График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Терма жамоамизда словениялик мураббий иш бошлаши мумкин

« Back

Терма жамоамизда словениялик мураббий иш бошлаши мумкин 07.02.2021 11:52

Бунинг мисоли сифатида Тадей Погачарнинг 2020 йил велоспорт оламидаги энг нуфузли мусобақа “Тур де Франс-2020”да ғалаба қозонганини таъкидлаб ўтиш мумкин. Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси шоссе йўналишида терма жамоамиз нуфузини янада кўтариш, спортчиларимиз салоҳиятини оширишда ушбу мамлакат методидан фойдаланишни режа қилмоқда. Бу борада велоспорт бўйича яқинда ташкил этилган “UZBEKISTAN CYCLING PRO TEAM” жамоасининг асосий базаси ушбу давлатда бўлиши, қолаверса, жамоага словениялик мураббийни жалб қилиш кўзда тутилган. Словениялик мураббий Филип Бранко ана шундай номзодлардан бири. Бугун ушбу мутахассиснинг жамоамиздаги фаолиятига бағишланган онлайн учрашув бўлиб ўтди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси бош котиби Козим Ўринбойхўжаев, Халқаро велосипедчилар иттифоқининг вакили Фарҳод Алиев (Озарбайжон) ва бир қатор соҳа мутахассислари иштирок этишди.

Онлайн йиғилишда мутасаддилар Филип Бранконинг аввалги фаолияти ва режалари ҳақида атрофлича суҳбатлашишди.

Ўзбекистон терма жамоаларида ишлайдиган хорижлик мутахассислар маҳаллий мураббийларимиздан анча устун бўлиши керак. Жаноб Бранконинг резюмеси билан танишиб, бу мутахассис ҳақида яхши таассурот уйғонмоқда. Ҳукуматимиз юртимизда спорт соҳасини ривожлантиришга ҳар доимгидан катта эътибор қаратмоқда, бизни доимо қўллаб келмоқда. Шу боис хорижлик мураббийлар танловида хато қилмаслигимиз лозим”, – деди Равшан Ирматов.

Ўз навбатида Шерзод Ташматов ҳам словениялик мураббийга унинг юртимиздаги фаолиятига оид режалари бўйича саволларини берди. Словениялик мутахассис эса бунга қуйидагича жавоб берди:

Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик велоспортчиларнинг иштирок этишини биламан. Бироқ мамлакатдаги инфратузилма, спортчиларнинг қайси даражада эканлиги, уларнинг жисмоний ҳолатини кўрмай туриб аниқ режа ҳақида фикр билдиришдан йироқман”.

Айни пайтда терма жамоамиз Туркиянинг Анталья шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Йиғилиш якунида спортчиларимиздан махсус тест натижаларини олиб, уни словениялик мутахассисга юбориш, шундан сўнг мазкур мавзу юзасидан яна бир учрашув ўтказиш бўйича хулоса қилинди. Эслатиб ўтамиз, эртага велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси йилнинг илк халқаро мусобақасида ўз иштирокини бошлайди.


новости
17 Августа 2022

Бугун, 17 август куни Ислом бирдамлик ўйинларининг мусобақалари ўтказилаётган 12-кунида айрим спорт турларидаги умумий натижалар эълон қилинди. Гарчи 12 та спорт туридаги баҳслар давом этаётган бўлса-да, поёнига етган спорт йўналишларида қайси давлат жамоалари етакчиликка эришди? Медаллар сарҳисоби қай кўринишда бўлди каби масалалар кўпчиликни қизиқтириши табиий. 
Сўзимиз шу ҳақда.  

01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1