График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Терма жамоамиз Анталиядан Тель-Авивга етиб борди

« Back

Терма жамоамиз Анталиядан Тель-Авивга етиб борди 17.02.2021 09:12

Дунёнинг 63 давлатидан жами 429 (252 эркак, 177 аёл) дзюдочи иштирок этадиган мусобақада Илиас Илиадис мураббийлигидаги дзюдочиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Терма жамоамиз икки ҳафта мобайнида Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказган эди. Делегациямиз айнан Анталиядан Тель-Авив шаҳрига етиб келди ва мезбонлар томонидан барча иштирокчилар учун ажратилган Hilton меҳмонхонасига жойлашди.   

Ўзбекистон терма жамоаси таркибига назар ташласак, кичик ўзгаришлар кўзимиз тушади. Жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори Шарофиддин Лутфуллаев, -73 кг вазндаги етакчи дзюдочимиз Ҳикматуллоҳ Тўраев, энг оғир вазнли вакилимиз Бекмурод Олтибоев Тель-Авив турнирида иштирок этмайди. Табиийки, улар Анталия йиғинида ҳам қатнашишмади. Мураббийлар штаби маслаҳатлашган ҳолда бу сафарги турнирда ёшларга имконият беришяпти. Жароҳатидан фориғ бўлиб қайтган Алишер Юсупов, ёшлардан Шохруҳ Бахтиёров, Жалолиддин Бойназаров таркибни тўлдирган.     

Тель-Авив "Катта Дубулға" турнирида қатнашадиган таркиб:
-60 кг: 
Диёрбек Ўразбоев
-66 кг: Сардор Нуриллаев, Муҳриддин Тиловов 
-73 кг: Жалолиддин Бойназаров 
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-90 кг: Давлат Бобонов
-100 кг: Муҳаммадкарим Ҳуррамов
+100 кг: Алишер Юсупов, Шохруҳ Бахтиёров

Қизлар
-52 кг: 
Диёра Келдиёрова
-70 кг: Гулноза Матниязова


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1