
Эътиборлиси, ушбу турнир аёллар тоифасида ўтказилиб, юртимизда хотин-қизлар спортини ривожлантириш мақсадида ташкил қилинди.
Регламентга кўра, турнир жуфтлик йўналишида ўтди. 30 нафар иштирокчи дастлаб гуруҳ, сўнг плей-офф босқичида куч синашишди. Якунда Ольга Власова/Грэтта Григорян жуфтлиги ғалаба қозонди. Улар қизиқарли кечган финалда Фарида ва Камилла Мусиналардан устун келишди.
Тантанали ўтган тақдирлаш маросимида МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, NBU раҳбарияти, Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби Ирода Тўлаганова иштирок этди. Мутасаддилар ғолиб ва совриндорларни тақдирлашар экан, уларнинг спортга бўлган эътиборлари, соғлом турмуш тарғиботига қўшган ҳиссалари учун ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтишди.