График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

“Telegram”нинг билишингиз лозим бўлган 10 хусусияти

« Back

“Telegram”нинг билишингиз лозим бўлган 10 хусусияти 02.06.2020 22:00

Бугунги кунда Telegram платформасидан деярли ҳамма фойдаланади. Улар орасида эканлигингизга аминмиз. Шунинг учун ушбу мессенжернинг сиз билмаган функциялари билан танишишни таклиф қиламиз.

  1. Хабарларни сездирмай ўқинг

Ушбу хусусият мобил телефонларда мавжуд. Aгар суҳбатдошингиз хабарни ўқиганингизни билишини истамасангиз, интернетни ўчириб қўйинг ва шундан кейингина ёзишмаларга ўтинг. Хабарни ўқигандан сўнг, интернетни қўшмасдан, дастурдан чиқинг ва ишлаётган дастурлар менюсида уни ўчиринг.

Шунингдек, чатни очмасдан шунчаки бармоғингизни ушлаб туринг.

  1. Эслатмалар яратинг

Ушбу функциядан компьютерда ҳам, телефонда ҳам фойдаланишингиз мумкин. Уни ишлатиш учун «Танланганлар» бўлимига ўтинг ва керакли матнни киритинг, агар буни телефондан қилсангиз, «Юбориш» тугмачасини босиб ушлаб туринг ва «Эслатмани ўрнатиш»ни танланг, агар компьютердан бўлса, «Юбориш» кўрсаткичини босинг. Кейин юқоридаги амалларни такрорланг.

  1. Видео ва гифларни тўғридан-тўғри дастурдан юборинг

Смайликларга қараганда ҳис-туйғуларни яхшироқ ифода этадиган керакли гифни топиш учун @gif деб ёзинг ва бўш жой қолдириб, қидирув тугмасини босинг. Одатда, бу сизга керак бўлган нарсани тавсифловчи сўз. Сиз «YouTube”даги видеолар билан ҳам шундай қилишингиз мумкин: @youtube деб ёзинг ва қидирув сўзингизни киритинг.

  1. Хабарларнинг фақат керакли қисмини нусхалаш

Телефонда хабарнинг керакли қисмини танлаш учун ушбу маслаҳатдан фойдаланинг: хабарни тўлиқ ушлаб туринг, кейин қўйиб юбориб, яна қайтадан ушлаб туринг. Шундай қилиб, фақат керакли сўзни белгилашингиз мумкин бўлган таъкидлаш панели пайдо бўлади.

  1. Ўз безакларингизни яратинг

Сиз ўз мессенжерингиз дизайнини хоҳлаганингизча созлашингиз мумкин. Бундан ташқари, ушбу функция барча қурилмаларда мавжуд. Буни iOSда амалга ошириш учун «Созламалар» бўлимидаги «Безаклар» кичик бўлимига ўтинг, юқори ўнг бурчагидаги плюсни босинг ва «Янги мавзуни яратиш» тугмасини босинг.

“Android”да ёки компютерингизда «Созламалар» бўлимига, сўнгра «Чат созламалари»га ўтишингиз керак. У ерда юқори ўнг бурчакдаги учта нуқта устига босинг ва «Янги мавзу яратиш»ни танланг.

  1. Қайта жўнатиб бўлмайдиган ўз-ўзини йўқ қилувчи файлларни юборинг

Ушбу функция нафақат белгиланган вақтдан кейин юборилган контентни йўқ қилишга, балки унинг узатилишини олдини олишга имкон беради. Агар қабул қилувчи скриншот олган бўлса, дастур дарҳол сизни хабардор қилади.

Уни ишлатиш учун аввал керакли файлни кнопка шаклида скрепка билан бириктиринг. Юборишдан олдин, файлнинг устига босинг ва таймер тугмасидан фойдаланинг. Керакли вақтни белгиланг ва хабарни юборинг.

Ортга ҳисоблаш фойдаланувчи ушбу хабарни кўрган пайтдан бошланади.

Сиз, шунингдек, маълум вақтдан кейин барча хабарларни ўчириб ташлайдиган махфий чат яратишингиз мумкин. Бунинг учун керакли фойдаланувчи профилини очинг. Уч нуқта устига босинг ва «Махфий чатни бошлаш»ни танланг.

  1. Онлайн кўринишингизни бошқаринг

Telegram ҳар бир фойдаланувчига ўзининг тармоқдаги онлайн ҳолатини ва сўнгги фаол вақтингизни кўрадиганларни танлаш имконини беради. Сиз мессенжерни интернетга уланганингизда ҳеч ким билмаслиги учун уни созласангиз бўлади ёки бу маълумотни фақат маълум контактларга киришини чеклаш мумкин.

Мессенжер созламаларида ташрифингизни кўра олмайдиган ёки аксинча ўз фойдаланувчиларингиз кўриши мумкин. Буни амалга ошириш учун «Созламалар»га, кейин «Махфийлик»ка, кейин «Сўнгги фаоллик»ка ўтинг ва тегишли вариантларни танланг.

Эътибор беринг, агар кимдирни мақомингизни кўрмайдиган одам сифатида кўрсатган бўлсангиз, унинг ташрифини ҳам кўра олмайсиз.

  1. Бошқа ойналар тепасида видеоларни томоша қилинг

iOS фойдаланувчилари мессенжердан чиқмасдан туриб, барча ойналарнинг тепасида видеоларни кўришдек ноёб имкониятга эга. Бунинг учун улар олдиндан превью-расмни босишлари ва плеер очилганда юқори ўнг бурчакдаги махсус тугмачани босишлари керак.

  1. Чатларни пароллар билан ҳимоя қилинг

«Созламалар» бўлимида «Махфийлик» кичик бўлимини ва унда «Код-парол» функциясини топасиз. Унда сиз паролни ўрнатишингиз ва мессенжер ишлатилмаганда автоматик ёқиладиган вақтни белгилашингиз мумкин. Aйтганча, телефонда бармоқ изингиз ҳам паролингиз бўлиб хизмат қилиши мумкин.

  1. Юборилган видео қайси дақиқадан бошланишини танланг

Ҳа, ҳа, юборилган видеони кўрган одамнинг қайси дақиқадан бошлаб кўришини танлашингиз мумкин. Буни амалга ошириш учун 00:00 форматида хабарга видеога ҳаволаси билан белги қўшинг, бу ерда биринчи иккита рақам дақиқалар, иккинчиси эса сония бўлади.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1