
Кеча спортчилар машғулотда олган малакаларини даянда намойиш қилишди.
Ҳар бир терма жамоанинг вазн тоифасида бир-бирига мос бўлган таэквондочилари бугун ўзаро спарринг жангларини ўтказишди. Бу эса мураббийлар учун шогирдларининг бўлажак мусобақаларга олиб бораётган тайёргарлиги, рақибни ҳис қилиш каби кўникмаларини ривожлантиришда янада аҳамиятли.
Ушбу спарринг баҳслар мини турнир сифатида ўтказилди, унда ҳақиқий ҳакамлар ишлашди ва очколар электроника ёрдамида баҳоланди. Жангларда ўзбекистонлик барча таэквондочилар яхши натижалар қайд этишди.