График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Таэквондо WT ассоциациясида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган учрашув бўлиб ўтди

« Back

Таэквондо WT ассоциациясида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган учрашув бўлиб ўтди 09.02.2021 10:06

8 февраль куни Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясида кадетлар ва ўсмирлар терма жамоаси аъзолари иштирокида буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган учрашув ташкил этилди.

Навоийхонлик кечаси Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси вилоятлар бўйича координатор Ходжамқулов Ҳусниддин ва ассоциация матбуот хизмати раҳбари Малика Муродова томонидан олиб борилди. Унда ёш таэквондочиларга Алишер Навоий ҳақида маълумотлар берилди. Спортчилар эса Навоий қаламига мансуб ғазалларни айтиб беришди.

Маълумот учун, Алишер Навоий 1441 йилнинг 9 февралида Хуросон давлатининг пойтахти — Ҳирот шаҳрининг Боғи Давлатхона мавзесида туғилган. У зот буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби ҳисобдаланади. Тўлиқ исми Низомиддин Мир Алишер. Навоий таҳаллуси остида чиғатой (эки ўзбек тили) ҳамда форсийда (форс тилидаги асарларида) ижод қилган.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1