График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Сўхлик 83 ёшли отахон пиёда 5 километр масофани юриб ўтди

« Back

Сўхлик 83 ёшли отахон пиёда 5 километр масофани юриб ўтди 27.01.2021 15:52

Отахон ушбу масофага қийналмасдан, пиёда юриб келди. Пурвиқор тоғлар бағрида жойлашган Фарғона вилоятининг Сӯх туманида «Соғлом ҳаёт сари 5 000 қадам» акцияси бӯлиб ӯтди. Тадбирда тумандаги барча секторлар раҳбарлари «шахсий намуна» кўрсатишди ва пиёда юришди.

Ушбу акцияда ёшлар ва ҳарбийлар билан бир қаторда тумандаги Ҳазрати Али маҳалласида истиқомат қилувчи 83 ёшли пири бадавлат отахон Аминжон Ҳакимов ҳам иштирок этди. Эътиборлиси, акция «Соғлом ҳаёт учун 5 000 қадам» деб номланган бўлсада, аслида стартдан финишгача бўлган масофа 5 кмни ташкил этганди. Отахон ушбу масофага қийналмасдан, пиёда юриб келди.

«Бирор жойим оғримайди, соғлигимдан шикоятим йўқ. Ҳамон жисмоний меҳнат билан шуғулланиб тураман. Шу боис саломатлигим мустаҳкам», - деди отахон ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан.

Маҳалла ишларида фаоллик кӯрсатиб келаётган отахон акция якунида туман ҳокимлиги томонидан махсус совға билан тақдирланди.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1