График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

“Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида шахматчиларимиз дона суришди

« Back

“Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида шахматчиларимиз дона суришди 14.01.2021 18:30

Урганч шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллигига бағишлаб шахмат бўйича СЎЕАИБЎСМ очиқ биринчилиги ўтказилди. 

“Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида уюштирилган мусобақада 27 нафар ёш “ақл гимнастикаси” соҳиби дона сурди.

Якуний натижаларга кўра, ўғил болалар ўртасида 6 очко жамғарган Сафармурод  Оллаберганов ғолибликни  қўлга киритди. Бунёд Аминбоев ҳам шунча очко тўплаган бўлиб, у қўшимча кўрсаткичлар ҳисобига иккинчи ўринга лойиқ кўрилди. Фахрли учинчи ўринни 5,5 очко билан Жавоҳир Ортиқов эгаллади.

Қизлар орасида ғолиб ва совриндорлар қуйидагича жойлашишди: 1-ўрин. Дилноза Нуруллоева (5 очко). 2-ўрин. Гули Ибодуллаева (4 очко). 3-ўрин. Моҳинур Зарипова (4 очко).

Ғолиб ва совриндор бўлган шахматчилар ташкилотчилар томонидан тақдирланишди.

 


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1