График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Спортчиларимизнинг ижтимоий шароитига эътибор кучаяди

« Back

Спортчиларимизнинг ижтимоий шароитига эътибор кучаяди 06.05.2021 12:00

Зеро, атлетларимизнинг оиласи тинч бўлса, улар машғулотларда бехавотир шуғуллана олишади. МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов федерация ва ассоциацияларимизга олиб бораётган ташрифларида шу каби жиҳатларга алоҳида аҳамият қаратмоқда. Бугун гимнастика ва камондан отиш федерацияси мутасаддилари, спортчилар билан бўлиб ўтган учрашувда бунга алоҳида тўхталди.

Ҳозирда бадиий гимнастика бўйича терма жамоамиз вакиллари Боку шаҳрида бўлиб туришибди. Эртадан Озарбайжон пойтахтида Жаҳон кубогининг учинчи босқичи бошланади. Унда 7 нафар вакилимиз Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи очколари учун кураш олиб боришади. Ўзбекистон гимнастика федерацияси раиси Руслан Мустаев МОҚ раҳбарига ҳар бир гимнастикачимиз, уларнинг оиласи, шароити ҳақида батафсил гапириб берди. Ўз навбатида, Рустам Шоабдураҳмонов спортчиларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш зарурлигини, бу бўйича Президентимиз куни кеча бўлиб ўтган учрашувда алоҳида гапириб ўтганларини алоҳида таъкидлади.

Кун давомида МОҚ раиси камондан отиш федерацияси базасига ҳам ташриф буюрди. Рустам Шоабдураҳмоновга унинг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов ҳамроҳлик қилди. Бугунги суҳбатда аёллар терма жамоаси вакиллари ҳам қатнашди. Қўмита раҳбари учрашув давомида мерганларимиз билан бирма бир суҳбатлашар экан, уларнинг оиласи, яқин қариндошлари, ижтимоий шароити ҳақида сўради. Шунингдек, спортчиларимизга ҳукумат томонидан доимгидан ҳам катта аҳамият қаратилаётгани, бунга юртбошимизнинг шахсан ўзлари аҳамият бераётганлари ҳақида гапирди.

Якунда ҳар икки федерация мутасадди раҳбарларига буёғига атлетларимизнинг оилаларидан тез-тез хабар олиб туриш, уларнинг саломатликларини қаттиқ назоратга олиш бўйича топшириқ берди.


новости
01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1