График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Спорт курашларида мураббийлар учун онлайн семинар бўлиб ўтди

« Back

Спорт курашларида мураббийлар учун онлайн семинар бўлиб ўтди 31.07.2020 09:55

Унда барча терма жамоа бош мураббийлари, катта мураббийлар, вилоятларда фаолият юритаётган мураббийлар иштирок этди. Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси маслаҳатчи-мураббийи, россиялик мутахассис Арсен Аҳмедов курашчиларнинг машғулот жараёни юзасидан мураббийлар учун онлайн семинар ўтказиб берди. Жараённи Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов кузатиб борди. Арсен Аҳмедов мураббийлар машғулотларда кўпроқ нималарга эътибор қаратишлари керак эканлигини аниқ мисоллар билан тушунтириб берди. 

"Ўқув-машғулот йиғинида спортчилар бир ҳафтада 4 марта умумий жисмоний машғулот ўтказиши керак. Бир ҳафтада камида икки кун бассейндаги машғулотлар бўлиши шарт. Масалан, душанба ва сешанба кунлари умумий жисмоний машғулот ўтказилса, чоршанба куннинг биринчи ярмида бассейн ташкил этиш лозим. Бунинг фойдаси жуда ҳам катта. Камида бир соат сувда шуғулланиш керак. Иккинчи босқичдаги машғулотларнинг 80 фоизи гиламда бўлади. Бунда асосан спарринглар ўтказилади, машғулотлар биринчи босқич билан таққослаганда, очиқ ҳавога кўчади. Бу босқичда қисқа масофага югуриш жуда муҳим ҳисобланади. Бунда тезликка эътибор қаратилади. Албатта, биринчи босқичдаги каби бассейн ҳам кун тартибидан ўрин олиши лозим. Муваффақиятга эришишнинг муҳим омили - бу спортчи таомномаси. Тўғри таомланиш жуда ҳам муҳим. Бусиз яхши машғулот бўлмайди. Мен ҳамиша спортчи таомномасини бензинга қиёслайман. Яхши ёқилғи - ғалабалар калити! Овқат рационида темир моддасига бой таом, мевалар бўлиши шарт. Акс ҳолда бу камқонлик, холсизликка олиб келади. Таомланиш орасидаги тафовут 3 соат бўлиши керак. Масалан, эрталаб 08:00да нонушта, соат 11:00 енгил тамадди, 14:00да эса тушлик. Мусобақаларга яқин углеводга бой таомлар истеъмол қилиш лозим", - деди Аҳмедов. 

Онлайн семинар давомида терма жамоа шифокори Елена Абаева ҳам сўз олиб, ўз соҳаси юзасидан мураббий ва шифокорларга керакли кўрсатмаларни берди. Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси бош котиби Шуҳрат Мамадалиев эса ҳозирги пандемик вазиятда спортчи ва мураббийларни янада хушёр бўлишга, иситма, холсизлик каби ҳолатлар кузатилса, дарҳол терма жамоа бош шифокорига мурожаат қилишларини сўради. Семинарда мураббийлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.


новости
01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1