
Унда вилоятдаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган ходимлар спортнинг мини-футбол, волейбол, стол тенниси, армрестлинг, шахмат-шашка турлари бўйича ўзаро мусобақалашди.
Спартакиада мусобақалари вилоятнинг Сардоба ва Ширин шаҳарларида ташкил этилди. Мусобақалар ушбу ҳудудлардаги болалар-ўсмирлар спорт мактабларида ўтказилиб, 200 нафарга яқин таълим соҳаси вакиллари ўз омадларини синаб кўришди.
Спартакиада якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.