График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Шахрилло Махмудов: "Спортчининг асосий кучи - фидойилик"

« Back

Шахрилло Махмудов: "Спортчининг асосий кучи - фидойилик" 20.01.2021 16:00

Унда Маданият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Мансур Мусаев ва Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти кафедра мудири Мусаллам Абдужаббарова мавзуга оид ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашадилар. 

Мазкур тадбирда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси вице-президенти Шахрилло Махмудов сўзга чиқди. 

"Нафақат спорт соҳаси вакиллари, балки бутун инсоният учун оғир йилни бошдан ўтказдик. Юзага келган қийин вазият, ноқулайликларга қарамай, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси хотиржамликни сақлаган ҳолда, ишлашдан тўхтамади. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида тарихда илк бор "Ўзбекистон Мустақиллиги кубоги" онлайн тарзда ташкил этилди. Хорижлик ҳамкасбларимизнинг юксак эътирофига сазовор бўлган мусобақа, дунёнинг кўплаб мамлакатларига онлайн тарзда узатиб турилди.  

Юртбошимиз барча соҳа вакиллари, жумладан спортчилар ҳам маънавий етукликка интилишлари зарурлигини таъкидлади. Чиндан, ҳар бир спортчи мақсадига етиши учун маънавий томондан ҳам ривожланган бўлиши керак. Оғир атлетикачининг билаги қанчалик кучга тўлган бўлмасин, ватан туйғуси, фидойилик руҳияти унга исталган рақиб олдида устунлик беради. Шунинг учун ҳам спортчиларимизни маънан етук бўлишлари учун қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз талаб этилади. 

Спортни ривожлантириш, яхши спортчиларни етказиш учун ҳам ўзимиз, мураббийлар, мутасаддилар яхши ўрнак бўлиши зарур. 

Бугунги кунда ҳар биримиз, шу қаторда спортчилар ҳам маънавий жиҳатдан замондошларидан, замондан қолиб кетмаслигимиз зарур", - дейди Шахрилло Махмудов.


новости
01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1