
Бу ҳақида ташкилот матбуот хизмати ҳам расман эълон қилди. Ушбу хабарнинг ўзбек тилидаги кўринишини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов дам олиш кунлари ўтказилган Ижроия Қўмитаси аъзолари йиғилишида катта фарқдаги овоз билан Осиё бокс конфедерацияси вице-президенти лавозимига сайланди. Бугундан бошлаб жаноб Сакен Полатов Осиё бокс конфедерацияси вице-президенти ҳисобланади. Сакен Полатов 2019 йилнинг апрель ойида Бангкокда ўтказилган ASBC Бош ассамблеяси давомида Ижроия Қўмита аъзолигига сайланганди.
2020 йилнинг декабрь ойидан бошлаб Осиёда боксни ривожлантириш жамғармаси раҳбари этиб тайинланган. Ушбу фонд Осиёда боксни ривожлантириш, келажакда узоқ муддатли муваффақиятларга эришиш мақсадида ASBC президенти Анас Алотаиба томонидан тасъсис этилган. Ушбу фонд апрель ойида Тошкентда ўтказилган бокс оқшомидан сўнг «Hilton» меҳмонхонасида ўзининг дастлабки йиғилишини ўтказганди. Сакен Полатов стратегик фикрлаш ва ишга бўлган муносабат бўйича Осиё бокс конфедерацияси раҳбари Анас Алотаиба билан ҳамфикр ҳисобланади. Осиёда боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш фонди раҳбари Сакен Полатовнинг фикрича, тизимни доимий мониторинг қилиш, қайта алоқа ва назорат ишни ташкил этишнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси номидан Сакен Полатовни ушбу юқори лавозим билан қутлаймиз ва масъулиятли, шарафли вазифада муваффақиятлар тилаймиз.