График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

РСТИАМ фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказилди

« Back

РСТИАМ фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказилди 17.03.2021 10:19

Кеча МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов Марказ директори Абдушукур Садиков билан истиқболдаги режаларни муҳокама қилиб олди. Йиғилишда МОҚ ҳамда РСТИАМнинг молия-иқтисод йўналиши бўйича мутасаддилари ҳам иштирок этишди. А.Садиков учрашув аввалида Марказнинг сўнгги йилларда олиб бораётган фаолияти, спортчилар ва халқимиз учун қандай йўналишларда хизмат кўрсатаётгани борасида яқиндан маълумот берди. Шундан сўнг МОҚ раиси камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, келгусида янада сифатли ишни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди.

“Барча жабҳа қатори спорт тиббиёти ҳам ривожланиб бормоқда. Биз ҳам ўсишда давом этишимиз лозим. Замонавий техникалар, янгича методикалар устида ишлайлик. Аҳолимиз ва спортчилар учун нима кераклигини ўрганиб чиқишимиз керак. Мисол учун, марказимизнинг ўзида дорихонанинг йўқлиги ҳам мижозларимиз учун бироз ноқулайлик туғдиради. Пандемия даври бошлангандан бери барча ўз соғлиғига янада аҳамиятли бўлишни ўрганди. Бу ерга келган одам, барча масалаларига ечим топиб кетса, биз учун ютуқ бўлади”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Суҳбат давомида МОҚ раҳбарияти томонидан Марказдаги барча ходимларнинг штат бирлигини яхлитлаш, улар оладиган ойлик маошларни қайта кўриб чиқиш ва зарур бўлса кўпайтириш, хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, зарур замонавий техник ускуналарни харид қилиш учун оптимал вариантлар юзасидан таклиф киритиш борасида кўрсатмалар берилди. Шунингдек, фармакология бўйича янги методикаларни ўрганиш, спортчиларимиз учун хориждан келадиган дори воситаларини ўзимизда ишлаб чиқариш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўсимликлар кимёси институти билан ҳамкорликда ишлаш, спортчиларимизнинг саломатлигини янада қаттиқ назоратга олиш кераклиги таъкидланди.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1