Узоқ йўлни босиб ўтиб, бугунги кунда «Reebok» миллионлаб одамларни бирлаштирган машғулотлар учун маҳсулот ишлаб чиқарувчи асосий компаниялардан бирига айланган. Экипировкалар ва югуриш пойабзаллардан ташқари, компания ўз вақтини фаол ўтказишни хуш кўрадиган одамлар учун бокс, йога ва оддий кийимларни ҳам ишлаб чиқаришни бошлади. Жаҳон бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун «Reebok» кўпинча таниқли дизайнерлар ва биринчи даражали юлдузлар билан ҳамкорлик қилади.

«Reebok»нинг пайдо бўлиши тарихи доимий мукаммалликка интилиш тимсолига айланган ва компаниянинг мавжуд қиёфаси бунинг ёрқин тасдиғидир.