
Шу жумладан, гимнастикачиларимизга ҳам.
Президент Мурожаатномаси бўйича навбатдаги давра суҳбати гимнастикачиларимиз билан ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон гимнастика федерацияси раиси вазифасини бажарувчи Руслан Мустаев, федерация мутасаддилари, спортчи ва тренерлар иштирок этишди. Учрашувни Ойбек Касимов олиб борди ва Мурожаатномада келтириб ўтилган барча йўналишлар, уларнинг мазмун-моҳияти бўйича атрофлича гапириб ўтди.
“Президентимиз ўз Мурожаатномаларида ёшларга, айниқса, ёшлар спортига алоҳида эътибор қаратганликлари ушбу соҳа давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири эканлигини кўрсатиб турибди. Буни пойтахтимиз Тошкентнинг 2025 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларини қабул қилиши ва унга кенг кўламда тайёргарлик кўриш бўйича берган топшириқларидан ҳам англаш қийин эмас. Бу эса Янги Ўзбекистоннинг имкониятларини жаҳон ҳамжамияти олдида кўрсатиб бериш учун айни муддао”, – деди Ойбек Касимов.
Шунингдек, учрашув мобайнида Мурожаатномада келтириб ўтилган иқтисодиёт, халқимиз ижтимоий ҳаётини янада яхшилаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари каби йўналишларда таъкидланган режалар хусусида атрофлича муҳокама олиб борилди. Айтиш мумкинки, Мурожаатнома мазмун-моҳиятини англаб етган ёш гимнастикачиларда эртанги кун учун мустаҳкам ишонч ва келажакка умид пайдо бўлди. Зеро, давлат раҳбарининг ёш авлодга бу қадар катта ишонч билдириб, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун имкониятлар яратиши, келажагимиз эгаларида ватанпарварлик туйғуларини шакллантиради. Бунинг самарасини эса атлетларимиз энг нуфузли спорт анжуманларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, она ватанга садоқат ила кўрсатишларига ишончимиз комил.