График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Осиёлик олти камончи “World Archery”нинг COVID-19 молиявий грантини олди

« Back

Осиёлик олти камончи “World Archery”нинг COVID-19 молиявий грантини олди 07.07.2020 15:00

Осиёлик олти нафар камондан отиш бўйича спортчилар Бутунжаҳон камондан отиш федерацияси (World Archery) ва COVID-19 короновирус пандемияси сабабли Глобал спортни ривожлантириш жамғармасидан грантлар олган 35 спортчи қаторидан ўрин олди.

Улар ҳиндистонлик Раджат Чаухан ва Аман Сайни, Хитой Таипейидан Чэнь Ишуан ва Хуан И-цзю, Шри-Ланкадан Сажеев де Сильва ва Бангладешдан Руман Шанадир. Осиёлик бу камончиларга Глобал спортни ривожлантиришнинг умумий жамғармаси 190 минг АҚШ долларини ташкил қиладиган фонддан маблағ бериладиган бўлди.

Спортчиларнинг ҳар бири 1500 доллардан 7500 долларгача бўлган грант олади. Глобал спортни ривожлантириш жамғармаси фақат COVID-19 пандемияси оқибатида даромади камайган камондан отиш бўйича спортчиларга молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган эди.

Грант олиш бўйича 122 камончи буюртма берган. World Archery саралаш комиссияси улар буюртмасини баҳолагандан кейин минтақалар ва тўрт қитъа мамлакатлари вакиллари бўлган 35 камончига грант бериш учун сараланди. Якуний рўйхатга 2 парашютчи ҳам кирди. Грантлар умумий сонининг 43 фоизи аёл спортчиларга берилди.

Грант олиш учун номзодлар 2018 ва 2019 йилларда халқаро даражадаги мусобақларда иштирок этган бўлишлари керак эди. Камончилар, шунингдек катта миқдорда даромаддан маҳрум бўлганликлари ва олинган маблағ қандай сарфланишини исботлаб беришлари шарт бўлган.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1