График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Осиё Олимпия кенгашининг Бош ассамблеяси Туркманистонда ўтказилади

« Back

Осиё Олимпия кенгашининг Бош ассамблеяси Туркманистонда ўтказилади 06.11.2020 11:10

Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Туркманистоннинг ООК Бош ассамблеяси ва Ижроия кенгаши ишини ўз мамлакатида ўтказиш тўғрисидаги таклифини қабул қилди. ООК президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабоҳ бу ҳақда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга йўллаган мактубида баён этган.

“Туркманистон Миллий олимпия қўмитаси Осиё Олимпия кенгашининг 2023-2025 йилларда ўтадиган Бош ассамблеяларини Туркманистонда ўтказиш таклифини кўриб чиқди ва маъқуллади, тадбирларнинг аниқ санасини белгилади”, – дейилади ООК президенти мактубида.

ООК президенти, шунингдек, 2023 йилда VII Осиё соҳил ўйинларини Каспий денгизи қирғоқларидаги “Аваза” миллий туризм зонасида ўтказишни таклиф қилди.

“Ушбу Ўйинларни ўтказиш Каспийбўйи шаҳрини ривожлантиришга катта таъсир кўрсатади ва бу ерга кўпсонли сайёҳларни жалб этади. Асосийси, Туркманистондаги Олимпия ҳаракатига янги туртки беради”, – деб таъкидлаган Ал-Сабоҳ.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1