График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Осиё чемпионати. Мадинабону Жўраева иштирокини якунлади

« Back

Осиё чемпионати. Мадинабону Жўраева иштирокини якунлади 20.04.2021 17:54

Ҳозиргина аёллар ўртасида -64 кг вазн тоифаси "А" гуруҳи вакиллари чиқишларини якунлашди. Ушбу вазн тоифасида ёш умидли спортчимиз Мадинабону Жўраева юртимиз шарафини ҳимоя қилди. 

Нафақат ўз вазнида, балки чемпионат иштирокчилари ичида энг ёшларидан бири бўлган Мадинабону ўз олдига қўйилган вазифани уддалади десак муболаға бўлмас. Даст кўтаришда спортчимиз 82 кг оғирликни кўтарган бўлса, силтаб кўтаришда 100 кг натижани қайд этди. Жўраеванинг чиқишларидан келиб чиқиб, ишонч билан айтиш мумкинки Мадинабону ҳали катта ареналарда ўз сўзини айтади ва келажакда халқаро мусобақалар ғолибасига айланади. 

Ғолиблик эса Хитой Тайпэй вакиласи Чен Вен Хуейга насиб қилди. Чен Вен ҳар икки йўналишда ҳам рақибаларини ортда қолдириб, ишончли тарзда биринчи бўлди. Иккинчи ўрин учун эса кураш филиппинлик Андро Элрин ҳамда жанубий кореялик Хан Со Жин ўртасида кечди. Даст кўтариш машқидан кейин кореялик спортчи рақибасини 2 кгга ортда қолдираётган ва ўзи 2-поғонада эди, бироқ силтаб кўтаришда Андро Элрин 119 кг тошни ўзига бўйсундира олди ва икки кураш ҳисобида кумуш медалга эга чиқди.  

Шу ўринда япониялик Ёшида Аканенинг чиқишларини алоҳида тилга олиш зарур. Сабаби Япония вакиласи даст кўтаришдан кейин етакчидан 6 кгга ортда қолаётган ва Хитой Тайпэй, Жанубий Корея спортчилари билан тенгма-тенг келаётганди. Бироқ силтаб кўтаришдаги омадсизлик (учала имкониятда ҳам 118 кг тош бўйсунмади) сабаб Ёшида уйига қуруқ қўл билан қайтадиган бўлди.  

Мадинабону Жўраева Осиё Чемпионати2 Мадинабону Жўраева Осиё чемпионати Кореялик атлет Атлет Тайпэйлик атлет


новости
01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1