График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Оммавий спорт. Нукусда оммавий спорт тадбирлари ўтказилди

« Back

Оммавий спорт. Нукусда оммавий спорт тадбирлари ўтказилди 27.10.2020 19:21

Қорақалпоғистон Республикасида пандемия даврида жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касалликларнинг олдини олиш, аҳоли кенг қатламларини, айниқса кексалар ва ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш, оммавий спортнинг инсон ва оила ҳаётидаги муҳим аҳамиятини тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан ташкил қилинган оммавий юриш марафони оммавий спорт тадбирларининг мантиқий давоми ва чинакам спорт байрами бўлди.

«Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам» шиори остида юриш марафони ҳамда эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилди. Юриш марафонига Нукус шаҳридаги флагшток майдонидан старт берилди. Иштирокчилар белгиланган масофани босиб ўтгач, шу майдонда бадантарбия машқларини бажаришди.

Шунингдек, Қашқадарёда ҳам соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касалликларнинг олдини олиш, аҳоли кенг қатламларини, айниқса кексалар ва ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Қашқадарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда вилоятда оммавий спорт тадбирлари доимий ўтказиб келинмоқда.

Қорақалпоғистонда бўлгани каби Қашқадарёда ҳам «Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам» шиори остида юриш ҳамда эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилди.

Бундай тадбирлар Республикамизнинг барча ҳудудларда ўтказилмоқда.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1