График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Ольга Забелинская: Ўзбекистонда соғлом миллат вояга етказиш учун улкан захира бор

« Back

Ольга Забелинская: Ўзбекистонда соғлом миллат вояга етказиш учун улкан захира бор 27.03.2020 12:38

Токио Олимпиадасининг қолдирилиши мусобақани сабрсизлик билан кутаётган мухлислар кўнглини хира қилгани табиий. Бироқ вазият шуни тақозо қилмоқдаки, аввало, унда спортчи ва делегация вакиллари, кўп сонли сайёҳлар саломатлигини ҳам ўйлаш лозим. Бу қарорга улкан тажрибага эга бўлган спортчилар ҳам ижобий фикр билдиришмоқда. Жумладан, велоспорт бўйича терма жамоамиз вакили, Токио-2020 Олимпиада лицензиати Ольга Забелинская ҳам. Қуйида ҳамюртимизнинг Олимпиаданинг бир йилга сурилгани, олдиндаги режалари ҳақидаги фикрларини ҳавола қиламиз:

– Барча кутган Олимпиаданинг кечиктирилиши ҳақидаги қарорни қандай қабул қилдингиз?
– Менимча, бундай қарор вазиятдан оқилона чиқиб кетиш мумкин бўлган ягона тўғри йўл. Боиси айни пайтда кўпчиликда шуғулланиш учун имконият йўқ. Бир қатор спорт турларида эса ҳатто лицензиялар тақсимлаб бўлинмаган. Нима бўлганда ҳам Олимпиада мухлислар учун ҳақиқий байрам. Ҳозирги ҳолат ҳеч кимга байрамдек татимас эди. Шу ўринда коронивируснинг кенг тарқалишини олдини олиш учун ҳамманинг уйда қолишини ва шифокорлар тавсияларига риоя қилишларини сўраб қоламан.
– Сизнингча, бу қарор спортчиларнинг тайёргарлигига қандай таъсир ўтказади?
– Бошқа спорт турлари ҳақида гапиришдан йироқман. Велоспорт нуқтаи назаридан олиб қарайдиган бўлсак, биз бир йилда бир неча бор юқори спорт формасига чиқишимиз мумкин. Шу боис Олимпиаданинг бир йилга сурилиши жуда катта роль ўйнамайди. Ҳатто Токиодан кейин спортни якунлашни режалаштирганларга ҳам.
– Вазиятдан келиб чиққан ҳолда қандай режа туздингиз?
– Умуман олганда, 2021 йил мобайнида Республикамизда хотин-қизлар спортини ривожлантиришга бор эътиборимни қаратмоқчи эдим. Ҳукумат ва федерация раҳбариятининг қўллаб-қувватлаши билан Ўзбекистонда профессионал жамоа тузиш учун етарли имконият бор. Бу ёш спортчиларга улкан мотивация берибгина қолмай, ушбу спортнинг юртимизда янада ривож топишида катта ҳисса қўшади. Айниқса, хотин-қизлар мисолида. Ўзбекистонда соғлом миллат вояга етказиш учун улкан захира бор.


новости
01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1