График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

"Оле! Оле! Оле!”: Спорт мухлислари тарихи

« Back

"Оле! Оле! Оле!”: Спорт мухлислари тарихи 21.04.2020 22:28

Aгар уни томоша қиладиган ва баҳолайдиган одам бўлмаганида эди, гладиаторлар жанги ҳеч қачон пайдо бўлмас эди. Шу сабабдан, спорт мусобақаси, аввало, махсус тадбир бўлиб, унда иштирокчилар ҳам, ўйин-кулгига ташналар сони ҳам кўп бўлган.

Ҳар қандай спорт туридаги мусобақа, ҳар бир спортчи ўзига хос актёр бўлган томошабоп асардир. Ўйинчи қанчалик яхши ҳаракат қилса, шунчалик кўп ишқибози ва содиқ мухлисларига эга бўлади.

Спорт ўйинларининг трансляцияси трибунадаги оператор камераси ёрдамида узлуксиз олинган ишқибозлар, уларнинг юзлари, ҳис-туйғулари ва ҳиссиётларисиз тўлиқ бўлмайди. Уларнинг реакцияларини таҳлил қилиб, мухлисларни ишончли ва ҳаваскорларга ажратишимиз мумкин.

«Ультрас» кимлар?

Ушбу мақолада севимли жамоасини «суппорт», яъни доимо қўллаб-қувватлаш ҳаётининг иккинчи бўлаги бўлган одамлар ҳақида ҳикоя қиламиз. Уларнинг аксарияти учун бу одатий кундалик ҳаётга қараганда анча ёрқинроқ ва қизиқроқ. Бу ультрас ҳаёти ҳодисалари ҳақида бўлади.

 
Ултрас - муайян спорт клуби мухлислари. Пиротехника ва файерлар, ранг-баранг варақалар, ашула ва қўшиқлар, плакатлар ва байроқлар - бу барча "томошалар" ортида турган профессионаллар гуруҳлари - ўзларининг иерархияси, маблағлари ва ҳатто креатив бўлими яхши ташкил этилган  жамоалар туради.
 
Бугунги кундаги ультрас ҳаракати - бу ХХ асрнинг 60-йиллари бошларида пайдо бўлган бутун субмаданият. Ўшанда Италиянинг "Милан" футбол клуби мухлислари севимли жамоасини уюшган ҳолда қўллаб-қувватлашни ўйлашди ва 1966 йилда биринчи марта «Commandos Tigre» фан-клубини ташкил этишди.
  
Ўшандан бери 50 йилдан кўпроқ вақт ўтди ва, албатта, мухлисларнинг хатти-ҳаракати, маданияти анча ўзгарди. Aммо маъно бир хил бўлиб қолаверди, яъни ҳар қандай ҳолатда ҳам қалб учун қадрдон жамоани қўллаб-қувватлаш.

Бунинг учун ультраслар стадионга чипталарни сотиб оладилар ва ўз иштирокчилари ўртасида тарқатадилар. Шунда улар ҳамма учрашувга етиб боришлари ва ўз жамоалари учун "кайфият" бағишлашлари мумкин. Ўз фаолиятини ривожлантириш ва севимли спортчиларини танитиш учун улар турли хил сувенир атрибуткаларни фаол равишда чиқарадилар. Улар кўпинча ўз шаҳарларида ихтисослаштирилган спорт мажмуаларини очадилар ва ҳатто компьютер ўйинларини ҳам яратадилар.

Aгар ўз суюклиларини қўллаб-қувватлашда фаоллик даражасини ҳисобга оладиган бўлсак, унда бу ерда футбол ишқибозлари етакчилик қилади. Aйнан мана шу учрашувларни мухлисларсиз тасаввур қилиш қийин.
  
Футбол ишқибозлари жамоаси 30-йилларда, футбол мутлақо ҳаваскор бўлган даврда ривожланган бўлиб, бутун дунёда ёшлар ўртасида маданиятнинг энг кенг тарқалган шаклларидан биридир. Бундай мухлисларни ажратиб турадиган асосий восита одатдаги шарфдир. У қоида тариқасида ҳар доим футбол жамоаси рангида бўлади ва унинг шрифтига ва логотипига эга бўлади.

Ҳар бир фан-клуб ноёбдир ва нафақат ўзининг визуал фарқларига эга, балки хатти-ҳаракатлар ва турмуш тарзининг маълум стандартларини тарғиб қилади. Масалан, Спартак клубининг "Гладиатор" номли мухлислар гуруҳи экологик тоза турмуш тарзи фалсафасини тарғиб қилиб,иб трибуналарга ахлат ташланишига, жанжалларга йўл қўймайди ва ёш мухлисларни, янги келганларни ҳимоя қилади.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1