График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Оксана Чусовитина саккизинчи Олимпиадасига германиялик мураббий билан тайёрланади

« Back

Оксана Чусовитина саккизинчи Олимпиадасига германиялик мураббий билан тайёрланади 13.03.2021 14:17

Бу борада ўзбек ва жаҳон спорти афсонаси Оксана Чусовитинанинг ҳам Олимпиадага муносиб тайёрланиши муҳимдир. Кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида спортчимизни Токио Олимпиадасига индивидуал тайёргарлик кўриши масалалари муҳокама қилинди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Ўзбекистон гимнастика федерацияси раиси вазифасини бажарувчи Руслан Мустаев, Токио-2020 лицензиати Оксана Чусовитина ва у билан ҳамкорликда ишлаши кутилаётган германиялик мутахассис Дитер Кох иштирок этишди.

Тадбирда МОҚ раиси Токио Олимпиадасига тайёргарлик бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Токио Олимпиадасига тайёргарликка шахсан Президентимиз бош-қош бўлиб турибдилар. Ҳукуматимиз бу борадаги барча масалаларимизни ижобий ҳал қилиб берган. Катта тажрибага эга хорижлик мураббийлар билан ишлаш биз учун қизиқарли. Оксанадан умидимиз катта. Спортчимиз ўзининг сўнгги Олимпиадасини медаль билан якунлашига тилакдошмиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Дитер Кох спорт гимнастикаси бўйича улкан тажрибага эга бўлган мураббий ҳисобланади. Унинг қўл остида Германия ва Буюк Британия жамоалари турли йилларда жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинларига тайёрланган. Келишувга кўра, Кох спортчимизнинг шахсий мураббийи бўлади ва Токио Олимпиадасига Чусовитинани ўзи тайёрлайди. Келишув Олимпия ўйинлари якунига қадар амал қилади.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1