
Мураббийларимиз тақдим қилган маълумотларга кўра, машғулотларда ўз вазн тоифаси бўйича энг яхши кўрсаткич Акбар Жўраевга тегишли бўлиб турибди. Полвонимиз даст кўтариш машқида 190 кг натижа қайд этмоқда. Олимпия ўйинлари чемпиони ва рекордчиси Руслан Нурудиновда эса бу кўрсаткич 180 кгга тенг бўлиб турибди. Узоқ муддатли танаффусдан сўнг энди юқори спорт формасига кираётган Нурудинов учун буни яхши натижа дейиш мумкин. Яна бир вакиламиз Адҳамжон Эргашев 148 кг қайд этди. Ушбу натижа расмий мусобақада қайд этилса, Эргашев учун шахсий рекорд ҳисобланади.
Жамоамиз ана энди Туркияга йўл олади. Анталья шаҳрида кечадиган йиғин ой якунига қадар давом этади. Таъкидлаш жоиз, ушбу хорижий йиғинлар баҳорда пойтахтимизда ўтиши кутилаётган Осиё чемпионатига тайёргарликнинг асосий босқич вазифасини ўтаб беради.