
9 февраль улуғ бобокалонимиз Алишер Навоий хазратларининг таваллуд айёмларининг (580 йиллиги) бўлиб ўтди, бугун 14 февраль яна бир тарихий шахс, бобомиз, шох ва шоир Захириддин Муҳаммад Бобур тавваллуд топгани кун (ининг 538 йиллиг)и муносабати билан Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Миллий олимия қўмитаси ҳамда ЎзДЖТСУ "Кўпкураш спорт турлари" факультети ташаббуси билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси биринчи вице-президенти Шахрилло Маҳмудов, университет педагоглари ва бошқа вакиллари ёш оғир атлетикачиларга улуғ бобокалонларимиз хотираси, уларнинг ҳаёт фалсафалари ҳамда ўқиб-ўрганишимиз, ўрнак олишимиз зарур бўлган жиҳатлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди.