График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон Кубоги очилиш маросими бўлиб ўтди

« Back

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон Кубоги очилиш маросими бўлиб ўтди 18.09.2021 14:01

Бугун, 18 сентябрь, юздан зиёд ўғил болалар ва етмишга яқин қизлар иштирок этиши кутилаётган мусобақанинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Эркаклар -55 кгдан 109+ кг вазнлилар ҳамда аёллар ўртасида -45 кгдан 87+ кг вазн тоифасигача спортчилар медаллар учун кураш олиб боришади. 

Кубок очилиши

Мусобақа очилиш маросимида Ўзбекистон республикаси касаба уюшмалари вакили Баҳодир Таджиев, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси вице-президенти Шахрилло Маҳмудов, оғир атлетика фахрийлари ва кўплаб меҳмонлар иштирок этишди. 
 
Ўзбекистон республикаси касаба уюшмалари вакили Таджиев Баҳодир Муҳитдинович сўзга чиқиб, юртимизда оғир атлетика спорти ривожи учун қилинаётган ишлар, эришилаётган ютуқлар ва бундан кейин амалга оширилиши зарур бўлган ишлар ҳақида фикр билдирди.

20210918_131347

Шунингдек, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси вице-президенти, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" фахрий унвони соҳиби Махмудов Шахрилло Шарипович сўзга чиқди. 

"Бугун мана Токио Олимпиадасидан кейинги дастлабки мусобақада кўришиб турибмиз. Янги цикл бошланмоқда. Ортда қолган Олимпиадада юртимиз шарафини 4 нафар оғир атлетикачи ҳимоя қилган бўлса, уларнинг уч нафари касаба уюшмалари аъзоси ҳисобланарди. Шу сабабли, фурсатдан фойдаланиб, уюшма аъзоларига ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Акбар Жўраевнинг ғалабаси нафақат спортчи, Ўзбекистон оғир атлетика терма жамоаси, балки барчамизники. 

Умид қилиб қоламиз, бугун мамлакат кубогида супачага кўтарилаётган ёш спортчиларимиз ичидан ҳам Парижда бўладиган келгуси Олимпиада ғолиб ва совриндорлари чиқади. Риода олтин медални қўлга киритдик, Токиода ҳам олтинга эга чиқдик. Шунинг учун, Парижда кумуш олсак ҳам натижамиздан қаноатланишмайди. Аммо Олимпиадада ҳар қандай медаль шунчаки қўлга киритилмаслигини ҳам таъкидлаб ўтмоқчиман. Бир нафар спортчи бу даражага кўтарилгунча, қанчадан-қанча инсон меҳнат қилади.

Барчангизни кўриб турганимдан яна бир бор хурсандман. Ўйлайманки, Кубок баҳслари муросасиз курашлар остида ўтади ва кўплаб қувонарли лаҳзаларга сабаб бўлади", - деди Шахрилло Махмудов.  

20210918_131802

Шунингдек, тадбир давомида Токио олимпиадаси чемпиони Акбар Жўраев, Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари Баҳром Мендибоев ва Эржас Болтаев ҳамда спортчининг биринчи мураббийи Фарход Мирзажоновга миллий зар тўнларимиз кийдирилди.  

Тадбир сўнгида мамлакат мадҳияси янгради ва мусобақа расман очиқ деб эълон қилинди. 

20210918_132251

Эслатиб ўтамиз, оғир атлетика бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтади ва 20 сентябрга қадар давом этади. 

20210918_132331

20210918_132507

20210918_133012

20210918_132830

 


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1