График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Нодиржон Турсуновни табриклаймиз

« Back

Нодиржон Турсуновни табриклаймиз 21.05.2021 15:55

Нодиржон Турсунов 1977 йил 21 май куни Тошкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотли, 2001 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 300 яқин илмий мақола, дарслик, қўлланма, ихтиро ва рационализаторлик таклифлари муаллифи.

Н.Турсунов “Ўзбекистон белгиси”, “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” ҳамда “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонлари  билан тақдирланган. Спорт тиббиёти соҳасида 2014 йилда Халқаро паралимпия қўмитаси спорт шифокори (IPC Medical Classifier Certificate) 2015 йилда эса Халқаро тоифадаги допинг назоратчи (IL Doping Control Oficcer) ҳисобланади.

Нодиржон Ботирович меҳнат фаолиятини 2001 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институти травматология, ортопедия ва нейрохирургия кафедраси аспиранти сифатида бошлаган. Кейинчалик Тошкент шаҳар 14-сон болалар жарроҳлик шифохонаси шифокори травматолог-ортопеди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бош мутахассиси, Республика врачлик-жисмоний тарбия диспансери бош шифокори, Соғлиқни сақлаш вазирлиги спорт тиббиёти ва допинг-назорати бўйича бош консультанти, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти спорт тиббиёти, гастроэнтерология ва физиотерапия кафедраси доценти, Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси терма жамоалари спорт шифокори, шифокор-классификатори, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети спорт тиббиёти ва даволовчи жисмоний тарбия кафедраси мудири сифатида ишлаган.

2016 йилда эса Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази доценти сифатида фаолият олиб борган ҳамда 2018 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги бош директори лавозимига тайинланган ва ҳозирда самарали меҳнат қилиб келмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз жамоаси Турсунов Нодиржон Ботировични бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этган ҳолда у кишига узоқ умр, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва меҳнат фаолиятида ҳамиша омад ёр бўлишини тилайди!


новости
01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1