График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Муздек сувда ювиниш учун 5 сабаб

« Back

Муздек сувда ювиниш учун 5 сабаб 21.05.2020 04:51

Чунки бу усул соғлиққа фойдасидан ташқари, ҳақиқий завқ бағишлаши ва сизни кун бўйи тетиклаштириши мумкин.

Хўш, бу жараён нимаси билан фойдали?

1. Иммунитетни кучайтиради

Болаликда тез-тез устимиздан совуқ сув қуйиб ўйнардик ва бу бизга ёқарди. Aммо балоғат ёшига етгач, унинг ёқимли томонини унутамиз ва совуқ душда зарурат бўлмаса, ювинмаймиз. Aслида, устимиздан муздек сув қуйиб олиш иммунитетимизни мустаҳкамлаши исботланган халқ табобатидир, чунки бу иммунитет ҳужайралари ишлаб чиқаришни кўпайтиради. Уни мунтазам қилиб турсангиз, кондиционер тагида бир соат ўтириб, шамоллаб қолишдан хавотирланмайсиз.

2. Энергия қуввати беради

Эрталаб тез уйғониш учун аста-секин қаҳва ичиш ёки тезда совуқ душ олишингиз мумкин. Бу танани жуда яхши тетиклаштирадиган усул, чунки ҳаддан ташқари тана совиса, у ўзини қутқара бошлайди ва барча ички жараёнларни ишлата туширади. Шунчаки уриниб кўринг ва вақт ўтиши билан эрталаб бусиз кунингизни тасаввур қила олмайсиз.

3. Стрессга қарши курашиш ва кайфиятни кўтаради

Безовта қилувчи ҳолатлар сурункали стрессга олиб келган бўлса, танага нафақат психологик, балки жисмоний ёрдам ҳам керак. Берлиннинг Гумбольдт университети олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, муздек сув нафақат стресс аломатларини, балки унинг оқибатларини енгишга ҳам ёрдам беради. Ҳақиқат шундаки, у симпатик асаб тизимини фаоллаштиради ва бета-эндорфин ва норадреналин гормонлар ишлаб чиқаришни кўпайтиради, бу энергия келтириб чиқаради, безовталик даражасини пасайтириб, мия фаолияти ва кайфиятни яхшилайди.

4. Юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди

Совуқ сув остида мунтазам чўмилиш юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди. Совуқ сув қон айланиш тизимимиз учун тўлиқ машқ вазифасини ўтайди. Қўллар ва оёқлар энди музламайди ва тери ҳолати сезиларли даражада яхшиланади.

5. Вазнни йўқотади

Танада икки хил ёғ бор: қорамтир ва оқ. Биринчиси иссиқлик айланиши учун жавоб беради ва ички органларни ҳимоя қилади. Паст ҳарорат таъсирида жигарранг ёғ иссиқлик ишлаб чиқаришни деярли 15 баравар фаоллаштиради, натижада кўпроқ калория сарфланади ва оқ ёғ захиралари камаяди.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1