График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Мўминжон Абдуллаев учинчи бор Олимпия ўйинларига йўлланма олди

« Back

Мўминжон Абдуллаев учинчи бор Олимпия ўйинларига йўлланма олди 09.04.2021 13:15

Қувонарлиси, 130 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Мўминжон Абдуллаев Олимпия ўйинлари лицензиясига эга бўлди. Ушбу вазн тоифасида иштирокчилар сони кам бўлгани учун беллашувлар икки гуруҳда айлана тизимидан бошланди. Абдуллаев ўз гуруҳида барча рақибларини катта фарқ билан мағлуб этиб, ярим финал масаласини ижобий ҳал қилди. Финал остонасида унга хитойлик Линзе Мен рақиблик қилди. Ўртада финал ва Олимпиада йўлланмаси масаласи тургани боис унинг аҳамияти анча юқори эди. Якунда самарқандлик курашчимиз беллашувни ўз фойдасига ҳал қилиб, Токио-2020 иштирокчисига айланди.

Афсуски, -67 кг вазн тоифасида Арам Варданян ярим финалда кореялик рақибига, Жаҳонгир Турдиев (-97 кг) эса илк босқичда эронлик курашчига имкониятни бой бериб қўйди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Мўминжон Абдуллаевни фаолиятида учинчи бор Олимпия ўйинларига йўлланма олгани билан табриклаб, мусобақада иштирок этадиган бошқа курашчиларимизга омад тилаб қолади.


новости
01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1