
Бугун оғир атлетикачи бўйича жаҳон чемпионати совриндори Муаттар Набиева ўз таваллуд айёмини нишонлашмоқда.
Муаттар Набиева 1996 йил 2 июнь куни Андижон вилоятида туғилган. Оғир атлетика бўйича Осиё ва жаҳон чемпионати совриндори. Ушбу натижалари билан -55 кг вазн тоифасида Токио Олимпиадасининг йўлланмасини деярли нақд қилиб қўйди.
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси спортчимизни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.