График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Муҳим масалалар диққат марказида

« Back

Муҳим масалалар диққат марказида 04.07.2018 15:19

Бугун жаҳон чемпионати доирасидаги тадбирлар давом эттирилди. Режага кўра, юқори мартабали меҳмонлар жойлашган «International Tashkent» меҳмонхонаси катта мажлислар залида Халқаро оғир атлетика федерацияси Ижроия қўмитаси йиғилиши бошланди. Таъкидлаб ўтиш керак, Ижроқўмнинг Тошкентда бўлиб ўтадиган бу галги йиғилиши тарихий воқеалар билан эсда қолиши кутиляпти. Гап шундаки, айни вақтга келиб, халқаро миқёсда ушбу спорт турини янада ривожлантиришнинг бундан кейинги йўналишларини аниқлаб олиш бўйича бир талай масалалар тўпланиб қолган. Масалан, анчадан буён мусобақалар ўтказиладиган вазн тоифаларини ўзгартириш масаласи кўтариляпти. Ўтган йил, шошилинч равишда аёллар учун энг оғир вазн тоифаси +75 кгдан +90 кгга оширилганди. Афсуски, бу эксперимент ўзини тўла оқлади, дея олмаймиз, чунки халқаро мусобақалар давомида айнан шу масалада англашилмовчиликлар, норозиликлар келиб чиқди. Умуман, ўсмирлар, ёшлар ва катталар учун тасдиқланган вазн тоифаларини бутунлай қайтадан кўриб чиқиш масаласи кун тартибида турибди.

ALM_0949

Бундан ташқари, Олимпиада, шунингдек ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмаларни тақсимлаш тартибида ҳам ўзгариш юз бериши кутилмоқда. Маълумки, ҳозир Олимпия ўйинларига ҳар бир жамоага ажратилган максимал йўлланма эркаклар учун 6 та, аёллар учун 4 та. Ўсмирлар Олимпия ўйинларига эса мос равишда 2+1 шаклда лицензия берилади. Табиийки, бу жараён Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан қўйилган талаблар билан боғлиқ. Муаммо шундаки, Ўсмирлар яъни 17 ёшгача бўлган спортчилар жаҳон ва қитъа чемпионатларида 44 кгдан бошлаб +69 кггача, 7 та вазнда баҳс олиб боришади. Ўсмирлар Олимпия ўйинларида эса вазн тоифалари сони чегараланган. Бундай ҳолатда айрим атлетларнинг ўз маҳоратларини тўла намоён этиш имконияти чекланиши мумкин.

ALM_0992

Хуллас, шунга ўхшаш қатор муаммоли масалалар бўйича ХОАФнинг етакчи органи – Ижроия қўмита аъзолари икки кун давомида музокара, муҳокама олиб боришади. Якуний хулосалар ҳақида кейинроқ хабар берамиз.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1