График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Мазкур йирик спорт анжуманига ер юзининг 50 га яқин давлатид ан 350 дан зиёд спортчи ва мураббийлар

« Back

Мазкур йирик спорт анжуманига ер юзининг 50 га яқин давлатид ан 350 дан зиёд спортчи ва мураббийлар 02.07.2018 21:23

 

Хабар қилганимиздек, эртадан диёримизда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланади. Мазкур йирик спорт анжуманига ер юзининг 50 га яқин давлатидан 350 дан зиёд спортчи ва мураббийлар, мутахассислар ташриф буюрмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон нуфузли спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича катта тажрибага эга. Бундай салоҳиятга ўз-ўзидан эришилмаган, албатта. Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга Давлат миқёсида аҳамият берилиши, натижада йигит-қизларимизнинг кўплаб спорт турлари бўйича жаҳон миқёсида залворли ютуқларни қўлга киритиши дунё аҳли эътиборини Ватанимизга қаратди. Жумладан, оғир атлетикачиларимиз ҳам кейинги йилларда нафақат Осиё, балки жаҳоннинг етакчи давлари қаторидан ҳақли равишда ўрин эгаллади. Шу боис, эндиликда ушбу спорт тури бўйича энг йирик мусобақаларни ўтказиш мамлакатимизга топширилиши одатий ҳолга айланди. Республикамиз Осиё мусобақаларини жуда кўп марта қабул қилган. 2013 йил Тошкентда II ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи 17 ёшгача бўлган атлетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати катта муваффақият билан ўтказилган. Мана энди навбатдаги ёш тоифаси – 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқи Ўзбекистонга берилди. Аниқроғи, бу ҳуқуқ шунчаки берилмаслиги кундек равшан. Мамлакатимиздаги сиёсий барқарорлик, тинчлик-хотиржамлик, жисмоний тарбия ва спортга қаратилаётган алоҳида эътибор, спортчи ва мураббийларимизнинг юқори натижалари – Олимпия ўйинлари, жаҳон ва қитъа мусобақаларида доимий равишда қўлга киритилаётган медаллар – буларнинг барчаси мана шундай юксак ишончни таъминлаб берди.    


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1