График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Мамлакатимизда эпидемиологик вазиятнинг кескинлашуви юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилди

« Back

Мамлакатимизда эпидемиологик вазиятнинг кескинлашуви юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилди 16.03.2021 11:07

Ўз навбатида, ҳукуматимиз томонидан бутун Республикамиз бўйича эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар кўриляпти. Шу жумладан, терма жамоаларимизни Токио Олимпиадаси ва бошқа йирик мусобақаларга тайёрлаш бўйича Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар (кейинги ўринда федерациялар) раҳбарияти иштирокида тезкор йиғилиш бўлиб ўтди. ZOOM платформасида ўтган тадбирда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ва барча федерациялар раҳбарияти иштирок этишди. Учрашув аввалида МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори Абдушукур Садиков эпидемиологик вазият ҳақида тўхталиб ўтди.

“Cўнги 10 кун давомида эпидемиологик вазият кескинлашмоқда ва кунлик кўрсаткичлар ўсиб боряпти. Бу ҳолат аввалдан тахмин қилинган эди. Шу боис ўқув-машғулот йиғинларини ўтказаётган федерацияларимиздан спортчиларимизнинг барча қоидаларга қатъий риоя қилишларини назоратга олишни сўраб қоламиз. Аввалги тўлқинда вируснинг яширин ва енгил кўринишини бошимиздан ўтказдик. Унда инфекция 10-15 кун ичида ўпкага ўтиб кетиши аниқланаётган эди. Афсуски, ҳозир тарқалаётган штаммда бу ҳолат узоғи 1 ҳафта ичида намоён бўлмоқда. Шунинг учун эҳтиёткорликни доимгидан ҳам кучайтиришни сўраб қоламиз. Биз тез фурсатда спортчиларимиздан қайта тест олиш жараёнини бошлаймиз”, – деди А.Садиков.

Ўз навбатида, Ойбек Касимов спортчиларимизни вакцинация қилиш борасида берилган саволга қуйидагича жавоб берди:

“Спортчиларимизни вакцинация қилишни ўзимиз ҳал қила олмаймиз. Бу борада Халқаро Олимпия қўмитасига расмий мурожаатнома жўнатамиз. ХОҚ ушбу масала юзасидан ўз тавсияларини бергач шу асосда ҳукуматимиз ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан маслаҳатлашиб, спортчиларимизни эмлаш амалга оширилади. Шу боис юртимизда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бошланган пайт рўйхатда атлетларимиз бўлмаслиги мумкин. Биз бу масалада ХОҚ йўриқномасини инобатга олишимиз шарт”, – деди МОҚ Бош котиби.

Онлайн йиғилишда Токио Олимпиадасига йўлланма олган ва лицензия олиши кутилаётган асосий спортчиларимизда коронавирусга қарши антитаначалар бор-йўқлиги, уларнинг иммун тизими қай ҳолатда эканлигини аниқлаб берувчи таҳлиллар олиниши ҳам таъкидланди. Таъкидлаш жоиз, эндиликда барча терма жамоаларимизнинг ўқув-машғулот йиғинлари аввалгидек қаттиқ назорат остига олинади. Базада яшайдиган фаррош ва ошпазлардан тортиб, спортчи ва мураббийларнинг ташқи контактдан сақланиши таъминланади.


новости
01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1