
АПЛ 26-тур доирасидаги "Шеффилд Юнайтед" (2:0)га қарши ўйинда Юрген Клопп жамоасининг иккинчи голи "Ливерпуль" учун юқори дивизиондаги 7000-си бўлди.
Мусобақа 1992 йилга қадар "Футбол лигасининг биринчи дивизиони", 1992 йилдан эса АПЛ деб номланади. Юбилей гол мерсисайдликлар рақибида ўйнаётган ҳимоячи Кин Брайн томонидан урилди (автогол).