График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Курашчиларимизга омад ёр бўлсин!

« Back

Курашчиларимизга омад ёр бўлсин! 09.04.2021 09:18

Унда терма жамоамиз вакиллари ҳам Олимпиада йўлланмалари учун гиламга чиқишади.

Регламентга кўра, мусобақани юнон-рум кураши усталари бошлаб беришади. 2019 йилги жаҳон чемпионатида жамоамиз мавжуд 6 йўлланмадан 3 тасини қўлга киритган. Шу боис бугун 3 вазн тоифасида ҳамюртларимизнинг иштирокига гувоҳ бўламиз. Курашчиларимиз мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

-67 кг: Арам Варданян – Шого Такахаши (Япония)
-97 кг: Жаҳонгир Турдиев – Муҳаммадҳади Сарави (Эрон)
-130 кг: айлана тизимда ўтади
Мўминжон Абдуллаев – Навин Навин (Ҳиндистон),
Мўминжон Абдуллаев – Роман Ким (Қирғизистон),
Мўминжон Абдуллаев – Арата Сонода (Япония).

Эслатиб ўтамиз, мусобақада финалга қадар етиб борган спортчилар Токио-2020 Олимпиада йўлланмаларига сазовор бўлишади. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мусобақада иштирок этадиган курашчиларимизга омад ва зафарлар тилаб қолади.


новости
01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1