График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Кураш федерацияси ЎзДЖТСУ билан Меморандум имзолади

« Back

Кураш федерацияси ЎзДЖТСУ билан Меморандум имзолади 20.03.2021 19:07

Тадбирда Ўзбекистон Кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комилжон Юсупов, университет ректори, профессор Маҳмуджон Болтабаев, Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директори Рашид Маткаримов ва профессор-ўқитувчилар иштирок этди.

Ушбу меморандум мамлакатимизда миллий кураш спорт турини янада ривожлантириш, юқори маҳоратли спортчилар ва кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, бевосита миллий терма жамоалар билан ишлаш, кураш бўйича профессионал тренерлар, ҳакамлар тайёрлаш, ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, курашнинг илмий-методологик базасини кучайтириш, ўқув-машғулотларни илмий асосда ташкил қилиш ва тренерлар малакасини ошириш, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг кураш ихтисослиги талабаларини истиқболда юқори малакали кадр этиб тайёрлаш, иқтидорли талабалар ва профессор-ўқитувчиларни долзарб муаммолар ечимига йўналтирилган мавзулар асосида илмий тадқиқотлар ўтказишда федерация билан ҳамкорлик қилиш мақсадида тузилди.

Меморандум Ўзбекистон Кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комилжон Юсупов ҳамда университет ректори, профессор Маҳмуджон Болтабаевлар томонидан имзоланди.

Ўтказилган тадбир чоғида Ўзбекистон Кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комилжон Юсупов ҳамда университет ректори, профессор Маҳмуджон Болтабаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 октябрдаги “Кураш миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2020 йил 3 ноябрдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларининг имзоланиши миллий спортимиз бўлган курашнинг ривожида янги даврни бошлаб берганини алоҳида эътироф этишди.

Шунингдек, мазкур тадбирда ташкилий масалаларга ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, кун тартибидан Ўзбекистон Кураш федерациясига вице-президент сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. 

Унга кўра, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори, профессор Болтабаев Маҳмуджон Рустамович Ўзбекистон Кураш федерацияси вице-президенти лавозимига сайланди. 

Ўз навбатида ректор Маҳмуджон Болтабаев Ўзбекистон Кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комилжон Юсуповни университетнинг Миллий спорт турлари, ўйинлари назарияси ва услубияти кафeдрасига профессор лавозимига ишга таклиф этди.


новости
01 Июня 2023
Жорий йилнинг 20-24 июнь кунлари Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида огир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган Марказий Осиё очиқ чемпионатида Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Эрон, Туркия, Озарбайжон мамлактларининг ёш спортчилари ғолиблик учун кураш олиб боради.
01 Июня 2023
Беғубор болажонлар ўз табассумлари билан инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга қизиқишни юксалтиради. Кўзларида эзгулик ва меҳр балқиб турган болажонларимиз оилаларимизнинг, маҳаллаларимизнинг, юртимизнинг кўрки, келажагидир.
01 Июня 2023
Терма жамоамиз бош мураббийи Баҳрам Мендибаев бошчилигидаги мураббийлар штаби Саудияга борадиган кенгайритилган таркибни аниқлашди.
22 Мая 2023
Халқаро оғир атлетика федерацияси(IWF) томонидан эълон қилинган Париж-2024 Олимпия ўйинлари янгиланган рейтингига кўра, мамлакатимизнинг 16 нафар спортчиси тўрт йиллик ўйинлар тизимидан жой олди.
19 Мая 2023
Халқаро Оғир Атлетика федерацияси (IWF) Осиё ва Африка қитъа рейтинг мусобақалардан сўнг Париж-2024 Олимпия Ўйинларининг янгиланган рейтингини эълон қилди. 
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1