График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Коронавирус пандемияси сабаб тренерлар учун рухсатномалар муддати узайтирилади

« Back

Коронавирус пандемияси сабаб тренерлар учун рухсатномалар муддати узайтирилади 21.04.2020 21:53

Айни пайтда юртимизда юзага келган пандемия сабаб ҳукуматимиз томонидан фуқароларимизнинг яшаш тарзи, фаолияти учун енгиллик яратиш борасида қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Ўз навбатида, бугунги кунда тренерларимиз томонидан юзага келаётган қатор саволларга ҳам жавоб берилиб, барча масалалар ижобий ҳал қилинмоқда.

Маълумки, белгиланган ҳужжатларда тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун номзодлар махсус рухсатномалар олиши талаб этилади. Муддатли бериладиган мазкур ҳужжатга эга ва яқин орада фойдаланиш вақти якунига етадиган ушбу рухсатномалар 2020 йилнинг 31 декабрь кунигача амал қилиниши айтиб ўтилди.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссия йиғилишининг баёнида (№19) маълум қилинди. 18 апрель куни имзоланган ушбу баённинг 24-бандида шундай дейилган:

“Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Набиев)нинг тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома муддати тугаган тренерларнинг рухсатнома муддатини жорий йилнинг 31 декабрига қадар узайтириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин”.


новости
17 Августа 2022

Бугун, 17 август куни Ислом бирдамлик ўйинларининг мусобақалари ўтказилаётган 12-кунида айрим спорт турларидаги умумий натижалар эълон қилинди. Гарчи 12 та спорт туридаги баҳслар давом этаётган бўлса-да, поёнига етган спорт йўналишларида қайси давлат жамоалари етакчиликка эришди? Медаллар сарҳисоби қай кўринишда бўлди каби масалалар кўпчиликни қизиқтириши табиий. 
Сўзимиз шу ҳақда.  

01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1