График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Класс Шорманн: “Олимпиада машъаласи бизни кутиб турибди”

« Back

Класс Шорманн: “Олимпиада машъаласи бизни кутиб турибди” 22.04.2020 22:34

Замонавий бешкураш халқаро иттифоқи (UIPM) президенти Класс Шорманн ташкилот янги мусобақалар тақвимини тузиш устида иш олиб бораётганлиги ҳақида баёнот берди ва миллий федерацияларга бу ҳақида маълум қилди.

Спортнинг бошқа турлари каби замонавий бешкураш ҳам коронавирус пандемиясидан зарар кўрди. Юқумли касаллик тарқалиши муносабабти билан чегаралаш чоралари кўрилгани учун UIPMнинг Жаҳон кубоги ва Жаҳон биринчилиги белгиланган муддатларда ўтказилмади.

 Биз замонавий бешкураш халқаро иттифоқи (UIPM) Ижроия қўмитаси доирасида 2020 йилнинг кейинги ойлари ва 2021 йилда ўтказиладиган мусобақлар муддатларига аниқлик киритмоқдамиз, – деди Клаус Шорман. – Токио Олимпиадаси цикли тўрт йилдан беш йилга узайтирилганлиги сизни қийин аҳволга солиб қўйганлигини биламан. Энди “Токио-2020” Олимпиадаси 2021 йилнинг 23 июлидан 8 августигача ўтказиладиган бўлди. Аммо бутун спорт олами ҳудди шундай вазиятга тушганлигини ёддан чиқарманг.

 Бу сизлар учун Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш яна 12 ойга чўзилганлигини англатади, – дея алоҳида таъкидлади Клаус Шорманн. – Ушбу ҳолат ҳозирги кунда сизнинг замонавий бешкураш билан зарур даражада шуғуллана олмаслигингизни ҳам англатади. Аммо ҳозирги қора туйнук охирида нур кўринмоқда. Олимпиада машъаласи ҳали ҳам Токиода порлаб турибди ва бизни кутмоқда.


новости
01 Августа 2022
Дунёда ўтадиган Олимпия ёки қитъа ўйинлари бўладими, чемпионатми, кубок баҳслари, ҳаммаси ўз рамзи, логотипи билан ташкил этилади. Қайси бирлари алоҳида кўриниши, дизайни, белгиси билан эсда қолса, қай бирлари икки кундан кейин ёдимиздан чиқиб кетади, лекин...
16 Июля 2022

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурга мувофиқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

20 Июня 2022
Бугун 20 июнь куни тонг саҳарда пойтахтимиздаги Ислом Каримов халқаро аэропортида Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8 та кумуш ва 2 та бронза медалига мушарраф бўлган ёш оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди.
 
15 Июня 2022
Хабарингиз бор, Мексиканинг Леон шаҳри ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақа юртимиз шарафини ҳам умидли ёшларимиз муносиб тарзда ҳимоя қилмоқда. Кечагина ўтказилган 73 кг вазн тоифасидаги спортчилар мусобақасида ана шундай умидли спортчимиз Диёрбек Эрматов юртимиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим этди
14 Июня 2022
Мусобақанинг 3-куни 49 кг ва 55 кгдаги аёллар, 67 кгдаги эркаклар баҳслари билан давом этди.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1