График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

«Йилнинг энг яхши спортчиси» энди «Йилнинг энг яхши спортчи-талабаси» деб эътироф этилди

« Back

«Йилнинг энг яхши спортчиси» энди «Йилнинг энг яхши спортчи-талабаси» деб эътироф этилди 28.01.2022 18:00

Хабарингиз бор, ҳар йили Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги томонидан истеъдодли ва шижоатли ёшларни кашф этиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Йил талабаси» Республика танлови ўтказилади.

Ўтган ўқув йилида ҳам мазкур танлов юқори савияда ташкил этилди. Биз учун қувонарлиси, мазкур танловда спортчи-талабалар ҳам ўзларининг нималарга қодир эканлигини кўрсатиб, муносиб иштирок этишмоқда.

Кеча мазкур танловнинг якуний босқичи Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан онлайн тарзда ўтказилди ва Ташкилий қўмитанинг якуний хулосасига кўра «Йил талабаси-2021» анъанавий кўрик-танловининг «Йилнинг энг яхши спортчи-талабаси» номинациясида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Кўпкураш факультети Оғир атлетика таълим йўналиши 3-босқич талабаси Акбар Жўраев 1-ўринга муносиб деб топилди.

Акбар

Акбар Жўраев 2021 йилда Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритиб, Олимпиада рекордини койди. Шунингдек, у мамлакатимизда 2021 йил якунларига кўра «Йилнинг энг яхши спортчиси» деб топилган.

ALM_0639


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1