
IWF шу йилнинг апрель ойида 2000 йилдан буён ташкилотни бошқариб келган Тамаш Аян истеъфосини қабул қилганди. Натижада, IWF вақтинчалик раҳбари этиб Урсула Папандреа тайинланганди. Айнан у навбатдаги сайловга қадар лавозимида қолади.
Ижроия кенгаши сайловни иложи борича тезроқ ўтказиш зарурлигини кўриб чиқди. Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият ва унинг оқибатларини инобатга олган ҳолда, сана ва жой масаласа сўнгги бир неча йиғилишларда кўп маротаба муҳокама қилинди.
Кенгаш сайловни 2021 йил январь ойида Лозаннада ўтказилишини тасдиқлаб овоз берди, - дейилади баёнотда.