
Кеча Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF)нинг конгресс йиғилиши бўлиб ўтди.
Дунёнинг 121 та давлатидан делегатлар иштирок этган мазкур онлайн йиғилишда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Халқаро оғир атлетика федерацияси ижроия қўмита аъзоси Шаҳрулла Маҳмудов ҳамда федерация бош котиби Бахтиёр Абдукаримов ҳам қатнашди.
Унда делегатлар 2022 йил мобайнида оғир атлетика бўйича ўтказиладиган халқаро мусобақалар мундарижаси ҳамда жорий йилнинг 25-26 июнь кунлари Халқаро оғир атлетика федерацияси президентлиги учун бўладиган сайловларга тайёргарлик жараёнлари, Халқаро олимпия қўмитаси томонидан илгари сурилаётган талаблар кенг муҳокама қилинди.
Онлайн тарзда ўтган анжуман давомида Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Майкл Эрани бундан бир ой муқаддам Тошкентда якунланган жаҳон чемпионати ҳамда IWFнинг навбатдаги конференцияси юқори даражада ташкил этилганлигини эътироф этиб, жорий йил давомидаги спорт тадбирларини ташкил этишда Ўзбекистон тажрибасини андоза сифатида олиш кераклигини таъкидлади.
Конгрессда жорий йилнинг 30 апрелига қадар IWF президентлиги учун номзодларни руйхатга олиш тартиби ҳамда унинг махсус комиссияси тасдиқланди. Тасдиқланган чора-тадбирлар қаторида сайловнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосини таъминлашга қаратилган Халқаро оғир атлетика конституциясига ўзгартиришлар киритилди. Улар 2 март куни эълон қилинадиган номзодлар учун чақирув ва 30 апрелга қадар номзодлар бўйича сайлов ҳуқуқини текширишдан иборат бўлади.
Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Майкл Эрани “бир йил олдин ХОҚ бизга учта асосий синовни қўйди: бошқарув тизимини ислоҳ қилиш, Токио-2020 Олимпия ўйинларида оғир атлетика бўйича тоза мусобақаларни таъминлаш ва сайловлар ўтказиш орқали маданиятни ўзгартириш. Улардан иккитаси тугаллангандан сўнг, IWF энди учинчисини топшириш йўлига ўтмоқда”, дея иқтибос келтирди.
Конституциявий тузатишларни қабул қилишдан ташқари, IWF барча беш қитъа вакилларидан иборат тўлиқ ратификация қилинган Этика ва интизом комиссиясини тузди, унинг дастлабки иши июнь ойидаги сайловлар учун номзодларни текширишни ўз ичига олади.
Комиссия аъзолари қуйидагилардан иборат бўлди:
Габриел Нигон, Швейцария (раис)
Наср ал-Дин Aззам, Миср
Aҳмад бин Нуҳ Aл-Тани, Қатар
Лорена Новоа
Чарлз Қуаглиата, Aвстралия
Қуйидагилар заҳирага олинган аъзолар сифатида кўрсатилди:
Aна Мария Монтоя Руалес, Перу
Валерий Ҳорйна, Швейцария
Мустақил тергов палатаси ҳам қуйидаги аъзолардан иборат бўлди:
Дев Кумар Пармар, Буюк Британия
Элда Гжока, Aлбания
Aднан Рома, Ливия
Ромаин Биззини
Лоренза Мел, Италия
"IWF сайловларнинг энг юқори стандартларда ўтказилишини таъминлаш учун мустақил ҳуқуқий экспертиза ташкил этилади. Келгуси ҳафталар ва ойлардаги ҳатти-ҳаракатларимиз билан биз индивидуал номзодлар учун қандай натижалар бўлишидан қатъий назар, оғир атлетика ғолиб бўлишини таъминлашимиз мумкин." Деди Эрани жаноблари.
IWF Ижроия кенгаши томонидан қабул қилинган қарорлар ва кенг муҳокамалар натижасида навбатдаги конгресс ўз ишини якунлади.
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси Матбуот хизмати.