График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Ибодат Агажанова: "Хеч кимдан кам эмаслигимизни исботлайман"

« Back

Ибодат Агажанова: "Хеч кимдан кам эмаслигимизни исботлайман" 08.11.2021 08:40

"Мусобақага тайёргарлигимиз аъло даражада ўтмоқда. Жамоадошларим билан биргаликда машғулотларда қатнашяпмиз. Мураббийларимиз ҳар бир камчиликларимиз устида ишлашмоқда. Машғулотлардан кўнглим тўқ, хато ва камчиликларимиз тузатилди. Бундай нуфузли мусобақалар олдидан ҳар бир спортчи ўз олдига мақсад қўяди. Мен ҳам шу ўринда айтишни истардим. Мақсадим - байроғимизни юқори кўтариб, олтин медални қўлга киритишдир. Худо хоҳласа бу мақсадимга эришаман.

Жаҳон чемпионатига ҳар бир давлатнинг энг кучлилари сараланиб келади. Уларнинг ўзига яраша маҳроати бор. Менинг бу йўлдаги рақибларим, Россия, Беларусь, Украина, Қозоғистон каби мамлакатлардан бўлади. Чемпионатнинг Ўзбекистонда ўтказилиши барчамиз учун яхши имконият деб биламан. Чунки ўз юртимизда, яқинларимизнинг ёнларида бўламиз. Уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қиламиз. Бундай паллада ўзимга бўлган ишончим янада ортади.

Мен ҳам руҳан, ҳам жисмонан мусобақага тайёрман. Насиб қилса, Президентимизнинг, ота-онамнинг, устозларим ва мухлислар ишончини оқлайман. Олтин медаль қўлга киритиб, хеч кимдан кам эмаслигимизни исботлайман", - деди Ибодат Агажанова.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1