График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Хоккей бўйича амалдаги Олимпия чемпионларида бош мураббий ўзгарди

« Back

Хоккей бўйича амалдаги Олимпия чемпионларида бош мураббий ўзгарди 08.06.2020 22:11

Хоккей бўйича Россия Миллий терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Амалдаги Олимпиада чемпионларини эндиликда Валерий Брагин бошқарадиган бўлди.

Валерий Брагин йил бошидан терма жамоанинг катта мураббийи лавозимида ишлаб келган. Эътиборлиси, мутахассис бир вақтнинг ўзида Санкт-Петербургнинг СКА жамоасининг бош мураббийи этиб ҳам тайинланган.

Брагин фаолиятининг сўнгги йилларида Россия ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида бош мураббийи сифатида ишлаб келган. Тажрибали мураббий ушбу жамоалар билан бир мартадан жаҳон чемпионлигини, шунингдек, бир неча бор совринли ўринларни ҳам қўлга киритишга муваффақ бўлган.

Таъкидлаш жоиз, турли ёшлар жамоаларини бошқарган Брагин энди ўша ёш хоккейчилар катталар таркибига ўтгач уларни халқаро мусобақаларга тайёрлайдиган бўлди. Тушуниш мумкинки, Россия хоккей федерацияси бу билан миллий жамоага номзод ҳар бир хоккейчини ёшлигидан биладиган мутахассисни асосий жамоа бошқарувига келтиришни ният қилган.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1