График работы:
Д-Ж 9.00-18.00
Название
наш Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1
ЗВОНИТЕ НАМ

Хитойда 42 метрли кўрфаз ичига кириб борувчи илк денгиз музейи очилди

« Back

Хитойда 42 метрли кўрфаз ичига кириб борувчи илк денгиз музейи очилди 04.04.2020 22:00

Олти йиллик режалаштириш, лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларидан сўнг Хитойнинг Тянцзинь шаҳрида илк миллий денгиз музейи очилди. Аҳамиятлиси, ушбу музей 42 метрли кўрфаз ичига кириб боради ва минтақанинг ўтмиши, бугуни ва келажаги ҳақида баён қилади.

Бино энг замонавий энергия тежайдиган тизимлар, жумладан, қуёш энергиясидан фойдаланиш технологияси, ёмғир сувини йиғиш ва қайта ишлаш технологиялари, геотермал иситиш тизими ва бошқалар билан жиҳозланган.

Австралиянинг “COX Architecture” студиясида ижод қиладиган бадиий дизайнер ва меъморлар томонидан яратилган Хитой Миллий денгиз музейи мамлакатнинг йирик порт шаҳрига қўшимча кўрк бағишламоқда. Комплекснинг эътиборни тортувчи, ноодатий конструкция ва оригинал дизайни 4 та “қанот” ва 2 та консолдан иборат бўлиб, улар гўё кўрфазнинг денгиз қирғоғига ҳаракатланаётгандек кўринади.

Лойиҳа муаллифининг фикрига кўра, уч қаватли мажмуа 4 та алоҳида объектлардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири турли хил сув мавзуларига бағишланган: “қадимги океан”, “океан бугун”, “саёҳат ва кашфиётлар” ва “аждарҳо даври”. Ушбу залларнинг барчаси бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, ташриф буюрувчиларга Хитойнинг денгиз эволюциясини англаш ва шарҳлаш учун Европа, Америка ва Осиёдаги воқеалар билан узвий боғлиқдир. Уч қаватли Миллий денгиз музейи 80 минг квадрат метр майдонни ўз ичига олади.

Улкан мажмуада олтита кўргазма майдончалари ва ҳар бири билан боғланган 15 та санъат зали яратилган. Бундай улкан ўлчамларни ҳисобга олсак, шунчаки асосий тузилмани (“скелетини”) яратиш учун 17 минг тонна пўлат керак бўлиб, мажмуанинг фасад комплекси учун жами 3,5 минг тонна шиша ва 55 минг кв. метр алюминий сарфланди.


новости
31 Января 2023
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
25 Января 2023
Жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари келгуси йил Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади.
23 Января 2023
Осиё ўйинларидаги оғир атлетика мусобақалари ва Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) жаҳон чемпионати ўртасидаги тафовутни кенгайтириш мақсадида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида оғир атлетика мусобақаларининг янги саналари эълон қилинди.
19 Января 2023
2023 йил оғир атлетика мусобақалари Самарканд шахри мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати билан бошланади.
16 Января 2023
Ушбу қитъа чемпионати Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан эътиборлидир.
Адрес:
Тошкент ш. Чилонзор тумани Фуркат 15/1